Меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўтказилди
Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Россия Федерациясининг Краснодар, Владимир, Мурманск вилоятларида меҳнат қилаётган бухоролик юз нафардан ортиқ юртдошларимиз билан онлайн мулоқот ташкил қилинди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда меҳнат мигрантларини чет элга кетишдан олдин тил ва касбга тайёрлаш, уларнинг яшаш ва иш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Учрашувда меҳнат мигрантлари мурожаатлари тингланиб, муаммоларини тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал қилиш чораларини кўриш ҳамда натижаси бўйича фуқароларга ахборот бериш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Россиядаги ўзбек диаспораси вакиллари билан меҳнат миграцияси ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
ЎзА