Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси суди ташаббуси билан “Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишларини ташкиллаштириш ва меҳнатга боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида семинар ўтказилди

Унга вазирликлар, корхона ва ташкилотлар, акциядорлик-тижорат банклари масъул ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро (туман) судлари судьялари  иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси, 2-қисми, 2, 4-5-бандларига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари хусусида сўз юритилди.  

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ушбу қарори бугунги кунда суд-ҳуқуқ амалиётида долзарб муҳим  аҳамият касб этмоқда. Унда судлар томонидан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда ягона ёндашувни шакллантириш, амалдаги қонунчилик нормаларини тўғри ва бир хилда татбиқ этиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган муҳим тавсиялар баён этилган.  

Мазкур Пленум қарори меҳнат ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоясини таъминлашда муҳим норматив-ҳуқуқий манба сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, меҳнат низолари бўйича суд қарорларининг асосланганлиги ва адолатлилигини оширишни таъминлайди.

Семинарда маърузачилар томонидан қайд этилганидек,  меҳнат низоларини ҳал қилишда судлар томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилган. Уларда иш юкламаларини камайтириш мақсадида ушбу семинар ташкил қилинган бўлиб, бунда иш берувчилар томонидан тизимли равишда йўл қўйилиб келинаётган хато ва камчиликлар кўрсатилиб, ушбу ҳолатларни иш берувчилар эътиборига етказиш, меҳнат қонунчилиги талабларига қатьий риоя қилиш лозим.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат муносабатларининг вужудга келиши учун асослар кенгайтирилди. Яъни ишга қабул қилиш бўйича очиқ мустақил танловдан ўтказиш, лавозимга сайланиш, ходимни ваколатли давлат органи томонидан ишга юбориш, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишга оид ишлаш ҳуқуқини тасдиқлаш каби масалалар ўз ифодасини топган.

Ҳар қандай ташкилотда меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этилса, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмайди. Бу борада янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва бошқа қонун талабларини чуқур ўрганиш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш муҳим аҳамиятга эга.

Бу юзага келиши мумкин бўлган турли низоларнинг олдини олиш баробарида судлардаги иш юкламасининг камайишига ҳам катта таъсир кўрсатади.  Бугунги кунда иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинмасдан, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ҳолатларда ҳам суд томонидан иш берувчининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасига асосан  даъвони рад этиш ҳолатлари сони ҳам салмоқли рақамларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, семинарда  меҳнат қонунчилигидаги ислоҳотлар мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётида фуқароларнинг  конституциявий меҳнат қилиш ҳуқуқ ва манфаатларининг қонуний ҳимоясини янада мустаҳкамлаши таъкидланди.

–Мазкур семинарда меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қонунчилик асослари, айниқса, Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган асослар муҳокама қилинди.

Семинарнинг асосий мақсади – иш берувчиларга меҳнат шартномасини бекор қилишда қандай қонуний тартиб-қоидалар мавжудлигини тушунтириш, суд амалиётида энг кўп учрайдиган хатоларнинг олдини олишдир. Айниқса, ходим томонидан меҳнат интизомини бузиш, ишончни йўқотиш ёки ишга киришда ёлғон маълумот бериш ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуминнинг юқорида қайд этилган қарорининг мазмун-моҳияти, судлар томонидан ушбу қарор асосида меҳнат низоларини кўриб чиқиш амалиёти ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Судьялар, хусусан, иш берувчилар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини поймол этмаслик, барча ҳуқуқий асослар ва процедуралар тўлиқ бажарилиши лозимлигини таъкидладилар.

Бундай семинарлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни соғлом асосда йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Мийригул Дауменова.

Семинар иштирокчиларнинг мавзуга оид савоб-жавоблари билан ўз якунига етди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоясини таъминлашда муҳим манба