Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Унда вилоятда фаолият юритувчи ташкилот ва идораларнинг кадрлар масалалари бўйича масъуллари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.

Конференция бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири – меҳнат муносабатлари ва унга риоя этиш, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимояланишига бағишланди.

Дастлаб 2024 йил давомида судларга манфаатдор идоралар томонидан киритилган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш ҳақида мурожаат қилиш, судгача Медиация тўғрисидаги қонун талабларидан кенг фойдаланиш тартиблари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқарилиши, ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда даъво аризаси бериш мақсадга мувофиқлиги, қолаверса, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларини тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатлардан сақлаб қолиши тушунтириб ўтилди.

Сўз олганлар меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳамда қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб бораётган ишлари, касаба уюшмалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан маърузалари эшитилди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган конференция давомида иштирокчилар амалиётда юзага келаётган баҳсли мавзулар ва муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояланиши муҳим