Меҳнат фахрийлари эъзозланди
Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Кексалар ҳафталиги” доирасида тадбир ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, божхона фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда божхона ходими ҳар гал ўз хизмат вазифасига отланар экан, шу юрт равнақи йўлида астойдил меҳнат қилишни ўзининг энг олий мақсади деб билиши, ишдаги ҳалоллик ва Ватанга бўлган қасамёдни унутмаслик лозимлиги таъкидланди. Айни дамда нафақада бўлган божхона фахрийларининг меҳнати эътироф этилди.

Йўқлов тадбирлари Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон туманида давом этди. Унда божхона ходимлари ҳозирда нафақада бўлган касбдошларининг хонадонларида бўлди. Дийдорлашувда хизмат йилларидаги эсда қоларли воқеалар ёдга олинди.


Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳафталик давомида жойларда бўлиб, фахрийлар ҳолидан хабар олмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА