ФОТОРЕПОРТАЖ

“Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли”, – деган нақл бор халқимизда. – Ушбу мақол азалдан меҳнатга бўлган ҳурматни, ҳар қандай ютуқнинг замирида фидокорона ҳаракат ётишини ифодалайди. Зеро, меҳнат орзу ва мақсад сари йўл очувчи олтин калитдир. 

Бугунги қаҳрамонимиз ана шу калитни дастлаб хорижда излаган. Аммо ҳаёт чархпалаги уни она юрти бағрига, ўз маҳалласига қайтарди. У асл бойлик инсоннинг ўз билим ва салоҳиятидан тўғри фойдаланиши эканлигини амалда исботлади. Ёш тадбиркор Баҳриддин Турсунпўлатов бугун маҳалладошлари учун ҳам илҳом манбаига айланган. 

[gallery-24140]

– Темирсозлик соҳаси бўйича хорижда 5 йил фаолият юритдим, - дейди ёш тадбиркор. – Шу вақт мобайнида касб сир-асрорларини чуқур ўргандим. Юртга қайтгач, тажрибамни ўз маҳалламда амалий қўллашга қарор қилдим. Бунинг учун юртимизда барча имкониятлар яратилгани қўл келди. Дастлаб 5-6 нафар йигитни ёнимга олиб, кичик устахонада ишни бошладик. Бугунга келиб ишчилар сони 15 нафарга етди. Устахонамизда ҳовли ва хонадонлар учун темир эшик, дарвоза, каравот каби маҳсулотлар тайёрлаб, улгуржи нархларда ички бозорга етказиб берилмоқда.

Ушбу ташаббус биргина тадбиркор оиласига эмас, балки маҳалладаги бошқа йигитларга ҳам барқарор даромад манбаини яратди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижга чиқмасдан туриб, ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Баҳриддин каби фидокор юрт фарзандлари бу ислоҳотларнинг амалий натижасини жамиятда кўзга кўринган ўзгаришлар орқали намоён этаётир.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат – фаровонлик калити