Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилган.

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши, тармоқ кенгашлари ва малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкилий-услубий, эксперт ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилиши бўйича умумий назоратни амалга ошириш, малакаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш, фаолиятини мониторинг қилиш, миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини жорий этиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тармоқ кенгашлари аъзолари ва малакаларни баҳолаш марказлари ходимларининг малакасини ошириш ҳамда  вазирлик ва идоралардаги касбий малакаларни ривожлантиришга масъул бўлган мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий ёрдам бериш Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.  

[gallery-21487]

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Миллий малака тизимини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш услублари” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренинг касбий таълим соҳасида инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, тизимли малака ошириш ва мутахассисларнинг профессионал даражасини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.  

Тадбир давомида иштирокчилар касбий малакалар ва компетенцияларни баҳолаш механизмлари, меҳнат бозори ҳамда таълим тизимининг узвий боғлиқлигини такомиллаштириш, шунингдек, замонавий ҳамда халқаро методологияларни ўрганиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари семинар давомида касбий таълим тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган янги стратегиялар ва амалий чоралари муҳокама қилинди.  

– ЮНЕСКО ва Миллий малака тизимини ривожлантириш институти билан яқиндан ҳамкорликни амалга ошириш мақсад қилинган, – дейди ЮНEСКО Таълим лойиҳалари менежери Сараҳ Эл Аттар. – 2025 йилда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, айниқса, миллий малака тизимини ривожлантириш учун методологик қўллаб-қувватлашни кенгайтириш режалаштирилган. Шу мақсадда биз TVET тизимидаги барча асосий иштирокчилар, жумладан, Тармоқ кенгашлари ва Баҳолаш марказлари билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз. Шуни алоҳида айтиб ўтишим керакки, TVET лойиҳаси доирасидаги ташаббуслар кенг бўлиб, таълим тизимининг барча даражаларини қамраб олади. Шунингдек, TVET  лойиҳаси доирасида сифатни таъминлаш бизнинг энг муҳим йўналишларимиздан бири ҳисобланади. Шу боис биз Миллий малака агентлигини яратиш бўйича лойиҳа офисига тавсиялар бериб келмоқдамиз.  

Семинар-тренинг жорий йилнинг 30 январига қадар давом этади.  

Муҳайё Тошқораева,

А.Мамадаминов(сурат)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат бозори ва таълим интеграциясини таъминлашда самарали методологияларни қўллаш зарур