Абдусамин Сатторов Наманган вилояти Поп тумани Найман маҳалласида яшайди. У ёшлар етакчиси кўмагида e-auksion орқали 30 йил муддатга ер олишга эришди. Бу Абдусаминнинг деҳқончилик қилиши ва қўшимча даромад топиши учун катта имконият яратди.
Қаҳрамонимиз бу йилги мавсумда ажратилган ер майдонидан фойдаланган ҳолда 30-40 миллион сўм даромад топишни мақсад қилган.
– Оила ташвишлари ва ишсизликдан мажбур бўлиб, чет давлатларга кетардик, – дейди А.Сатторов. – Давлатимиз томонидан астойдил ишлашни, даромад топишни истаган ёшлар учун имкониятлар бериляпти. Ўз юртингда, оиланг бағрида ҳалол меҳнат қилиб юрганингга нима етсин!
Абдусамин билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/yygf-zSPf_U?si=oe91n0MHm61LlCAd" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Гулноза Бобоева,
ЎзА