Меҳмонхона ходимлари учун тренинг
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси ҳамкорлигида меҳмонхона соҳаси ходимлари учун меҳмонхоналарни халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозлаш уларга сервис хизмат турларини кўпайтириш учун назарий ва амалий тренинг бўлиб ўтди.
Дастурнинг мақсади сайёҳлар билан ҳар куни мулоқот қиладиган ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, шунингдек, вилоятлардаги меҳмонхона амалиётига халқаро хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этишдан иборат.
[gallery-24620]
Тренинглар тажрибали тренерлар ва соҳа экспертлари иштирокида интерактив шаклда ўтказилди. Иштирокчилар нафақат назарий билимларга, балки кундалик ишларида қўллай оладиган амалий воситаларга ҳам эга бўлди. Бундай тренингларнинг ўтказилиши хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш ва Ўзбекистонда меҳмондўстликнинг юқори стандартларини шакллантиришга хизмат қилади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.