Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур уюшма раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA) президенти Серкан Каялар ўртасида ўзбек ва турк адабий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда адабиёт икки халқ ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришда катта аҳамият касб этаётгани, ўзбек таржимонларининг турк мумтоз ва замонавий адабиётига, турк адабиётшунослари ва таржимонларининг ўзбек адабиётига катта қизиқиш билан қараётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, “Туркий адабиёт дурдоналари” 100 жилдлик асарлар мажмуасида турк адабиётига муносиб ўрин ажратилгани, ўзбек адабий нашрларида турк ижодкорларининг асарлари она тилимизга таржимада фаол чоп этилаётгани эътироф этилди. 

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта залида атоқли турк шоири, Туркия Республикаси давлат мадҳияси муаллифи Меҳмет Окиф Эрсўйнинг “Сафаҳот” китоби тақдимоти ўтказилди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид кейинги йилларда туркий адабиёт ривожи йўлида янгидан-янги ташаббуслар фаол жорий этилаётгани, ушбу масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори ва амалий ғамхўрлиги остида эканини алоҳида эътироф этди. 

– Ўзбек адабиётида одоб-ахлоқ масалалари устувор ўрин эгаллайди, – деди ТIKA ташкилоти президенти Серкан Каялар. – Бу жиҳатлар турк адабиётида, жумладан, Меҳмет Окиф Эрсўй ижодида ҳам бош мавзуни ташкил этади. Биз ўзбек тилига таржима этилган бу асарни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, олий ўқув юртларига ҳам ҳадя этиш ниятидамиз. 

Шоирнинг етуклик давридаги шеърлари еттита китобга жамланган. Китобларнинг кетма-кетлиги “Сафаҳот”, “Сулаймония минбарида”, “Ҳақ ваҳийси”, “Фотиҳ минбарида”, “Хотиралар”, “Осма” ва “Соялар”дан иборат. Шоир вафотидан кейин бу китоблардаги барча шеърлар “Сафаҳот” номи остида битта китобга жамланиб, нашр этилган. 

Меҳмет Окиф Эрсўйнинг ҳаёти ва ижоди ўзбек олимлари томонидан кенг ўрганилган. Масалан, Ҳулкарой Болтабоева шоир ижодини ўзбек жадидлари ижодига боғлаб ўрганди. Пошшажон Кенжаева Эрсўй ва унинг замондошлари шеъриятини таҳлил этди. Адҳамбек Алимбеков шоир ижодининг бадиий қирраларини тадқиқ этди. 

“Туркий адабиёт дурдоналари” 100 жилдлик асар мажмуасининг 49-жилдига Меҳмет Окиф Эрсўйнинг шеърлари таниқли ўзбек шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби Миразиз Аъзам таржимасида киритилган. Яқинда эса шоирнинг “Сафаҳот” китоби Миразиз Аъзамнинг таржимасида ўзбек тилида тўлиқ чоп этилди. Ушбу нашрга Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған сўзбоши ёзган. 

“Сафаҳот” сўзи ўзбек тилида “Саҳифа” деган маънони билдиради. Бу китоб тўлиқ таржимада чоп этилмасдан аввал ҳам туркча номида ўзбек шеърхонлари орасида машҳур эди. Таржимон шуни инобатга олган ҳолда унинг номини ўзбек тилига таржима этмай, аслиятдагидек қолдирган. 

Тақдимот тадбирида Меҳмет Окиф Эрсўй ижоди ҳақида фильм намойиш этилди. Анжуманда сўзга чиққанлар мазкур китобнинг аҳамияти, таржимон маҳорати хусусида батафсил сўзладилар. Иштирокчиларга китоб ҳадя этилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмет Окиф Эрсўйнинг “Сафаҳот” китоби тақдимоти ўтказилди 