“Medion innovation” янги клиникаси иш бошлади
Пойтахтимизда “Medion innovation” клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Сенат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, хорижий мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, мазкур муассаса 50 ўринли, шундан 10 таси реанимация бўлимига мўлжалланган бўлиб, асосан кардиохирургияга ихтисослашган ва яна бу ерда 20 тиббий йўналишда хизмат кўрсатилади.Шунингдек бинода тиббий марказ, фитнес маркази, ўқув маркази,кичик ресторан фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Ҳозир шифокорлар сони 40 нафарни ташкил этмоқда. Бутун марказ ходимларининг умумий сони йил охиригача 105 нафарга етиши кўзда тутилган.

Шунингдек, муассасада Россия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Украина давлатларидан келган мутахассислар ҳам фаолият юритади ҳамда беморларни тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашади.

Гулноза Бобоева, ЎзА