Ҳозирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети илмий тадқиқотчилари томонидан мамлакат ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг карантин давридаги фаолияти бўйича илмий таҳлиллар узлуксиз тарзда олиб борилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети илмий тадқиқотчилари томонидан мамлакат ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг карантин давридаги фаолияти бўйича илмий таҳлиллар узлуксиз тарзда олиб борилмоқда. Хусусан, “Медиа СОVID-19 шароитида” мавзусида онлайн тарзда ўтказилган илмий семинар олимларнинг пандемия ва илмий тадқиқот доирасида тўпланган таҳлиллари билан ўртоқлашиш, ўзаро фикр, тажриба алмашиш учун дистанцион платформага айланди.

Илмий семинарда онлайн тартибда ўтказилиб, университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва докторантлари халқаро ва миллий ахборот майдонида СОVID-19 пандемияси мавзусининг ёритилиши, фавқулодда вазиятларда журналистик фаолият, янги ахборий жараёнлар ва янги медиа лойиҳалар, ахборот тарқатишда масъулият ва жавобгарлик сингари масалаларни атрофлича муҳокама қилди. Тезкорлик принципи ва журналист этикаси, интернет тармоғи фойдаланувчилари томонидан тарқатилаётган контент ва унинг оммага таъсири, жамоатчилик билан алоқалар фаолиятидаги ўзгаришлар, ахборот хизматларининг аҳолини хабардор қилишдаги роли таҳлилга тортилди.

Айни кез газеталар фаолияти қандай аҳволда, бугун радиони ким эшитяпти? Телевидение қаршисида аҳоли қандай маълумотларни кутяпти? Ҳар куни яна қанча бемор аниқланяпти? Шулар бўйича аҳолининг диққат-эътибори жуда катта. Замонавий медиа соҳаси мутахассислари эса бу ҳолатларнинг фақатгина кузатувчиси эмас, журналист, олим сифатида унинг фаол таҳлилчиси бўлиши керак.

ЎзЖОКУ ректори, доцент Шерзодхон Қудратхўжаев бу борада асосий эътиборни ОАВ фаолиятида рўй бераётган “инфодемия” жараёнига қаратиш керак деб таъкидлади, яъни пандемия даврида қайси медиа каналнинг аудиторияси ортгани, қайсилари эса танг аҳволда қолаётганини айнан пандемия белгилаб бериб, хар бир соҳадаги фаолият эндиликда “пандемияга қадар” ва “пандемиядан кейинги” босқичларга бўлинишига урғу берди. Унинг таъкидлашича, бугун айниқса газета-журналлар аҳволида жуда катта инқирозли вазиятлар вужудга келмоқда.

ЎзЖОКУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, доцент Нозима Муратова амалга оширган таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда СОVID-19 мавзусини ёритишда 3 та асосий омил ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди:

мавзуни ёритиш бўйича алоҳида расмий ахборот узатувчи @koronavirasinfouz каналнинг ташкил этилгани;

мамлакат ОАВ фаолиятида рўй берган ва ҳамон рўй бераётган медиа ўзгаришлар;

пандемияга оид маълумотларни тақдим этишда антифейк сиёсатини амалга оширилиши.

Ҳозирги жараёнда сифатли ва профессионал журналистикага эҳтиёж ортган пайт. Мухбирлар, операторлар, режиссёрлар, бошловчилар, монтажчилар чинакам янгиликлар журналистикаси шароитида шифокорлар, ҳарбийлар қаторида “пандемия ўчоғи”га кириб бориб, аҳолига тезкор ва ҳаққоний ахборот етказиш учун тун-у кун хизматда.

Илмий-семинарда онлайн журналистика билан бир қаторда анъанавий журналистикада рўй бераётган ўзгаришлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Университет докторанти Г.Нажмиддинова кузатишларига кўра, COVID-19 туфайли бепул тарқатиладиган газеталар, кўнгилочар контент тайёрлашга ихтисослашган журналлар ҳам қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Жумладан, Буюк Британиянинг Evening Standard бепул газетаси адади март ойининг ўрталарида 800 мингдан 620 минг нусхага тушиб кетди. Esquire журнали йиллик сонларини 10 тадан 8 тага туширди. Stylist, Time Out журналлари эса босма форматдан вақтинчалик воз кечишини маълум қилди. Тадқиқотчининг таъкидлашича, коронавирус пандемияси сабабчи бўлган иқтисодий қийинчиликлар ОАВда реклама даромадларининг кескин қисқаришига сабаб бўлмоқда. Боиси, реклама берувчилар ўз рекламасининг коронавирус ҳақидаги контент билан бирга, ёки унинг таркибида тарқалишини истамаяпти. Пандемия мавзуси брендлар имижи учун нобоп, ҳатто хавфли деб топилмоқда. Бунинг оқибатида эса медиа даромадларининг каттагина қисмини йўқотаяпти.

“Дунё мамлакатлари: СОVID-19 пандемиясига қарши курашми ёхуд манфаатлар курашими?” деб номланган илмий чиқишида Университет тадқиқотчиси Ж.Сагатов BBC мухбири Жонатан Маркус томонидан эълон қилинган “Коронавирус аслида АҚШ ва Хитой ўртасидаги урушми?” сарлавҳали мақоласини таҳлил этиб берди. Маърузада коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида Хитойнинг жаҳондаги роли ҳақида эълон қилинган салбий ва ижобий бўёққа эга бўлган бир қатор мақолалар ҳам таҳлил этилди.

“Пандемия даврида расмийлар ОАВ минбарида, журналистлар халқ эътиборида” номли илмий чиқиш эса бевосита ОАВ жонли эфирида давлат органлари раҳбарларининг доимий чиқишлар қилишининг халқ учун аҳамияти таҳлил остига олинган бўлса, “Фавқулодда вазият журналистикасида контентнинг ўзига хосликлари” деган илмий таҳлил замонавий журналистларнинг бугунги фаолияти бўйича мунозарани акс эттиради.

Пандемия даврида фотожурналистика ҳақидаги чиқишда эса асосий эътибор Университетда фотомухбирликни синаб кўраётган ёшларнинг Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан, узоқ қишлоқ ва туманларидаги вазиятни акс эттирувчи карантинда аҳоли турмуш тарзи ва яшаш шароити билан боғлиқ қатор фотосуратлар акс этган лойиҳанинг амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ушбу мавзусига доир тайёрланган туркум илмий мақолаларнинг тўлиқ шакли Республика илмий нашрларида чоп этилиши кўзда тутилган.

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ,
ЎзЖОКУ мустақил изланувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Медиа СОVID-19 шароитида: ОАВ фаолиятида пандемия туртки берган ўзгаришлар