Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусида 5 кун давом этган республика медиа форуми ўз якунига етди.

Форумнинг 4-кунида иштирокчилар учун Марказий кон бошқармаси 7-гидрометаллургия заводи ва “Мурунтов кони”га пресс-тур ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган “Навоий кон металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастури доирасида қиймати 247,6 миллион доллар бўлган “Олтинни уюмда ишқорлаш цехида техноген чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуасини қуриш (7-ГМЗ)” лойиҳаси муҳим лойиҳалардан биридир. 2020 йилда корхонани ишга тушириш давомида 3,3 миллион тоннадан ортиқ техноген чиқиндилар қайта ишланиб, тайёр маҳсулот олинган бўлса, бу йил йиллик ишлаб чиқариш қувватини 10 миллион тоннага етказиш, келгуси йилдан бошлаб эса йилига 15 миллион тоннадан ошириш режалаштирилган.

– Пресс-тур давомида 7-гидрометаллургия заводининг фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида мутахассислар томонидан корхонаниннг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумотлар берилди, – дейди "Фарғона ҳақиқати" газетаси ходими Маҳиёра Бойбобоева. – Бу заводнинг бошқа гидрометаллургия заводларидан фарқи шунда эканки, бу ерда қўлланилаётган технологиялар эвазига қайта ишланган маъданни яна қайта ишлаб, маҳсулот олиш имконияти мавжуд. Қайта ишлаш жараёнида фақатгина маҳаллий кимёвий маҳсулотлар ишлатилади. Бу эса ички бозорнинг ўсишига олиб келади, маҳсулот таннархини арзонлаштиради. Асосийси, ҳозирги кунга қадар заводда мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган бўлса, уларга тўлиқ ёш кадрлар ишга қабул қилинган экан.

Шу куни оммавий ахборот воситалари вакиллари “Мурунтов” конида ҳам бўлди. Бугунги кунда коннинг узунлиги 4,3 км, эни 3,2 км, чуқурлиги 650 метрга етиб, кон ташкил топган кундан ҳозиргача 2 миллиард куб метр тоғ жинси қазиб олишга эришилди.

2010 йилда конда 53,6 миллион куб метр маъдан қазиб олинган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 100 миллион куб метрдан ошди. Қиймати 733,9 миллион доллар бўлган “Мурунтов” конини ўзлаштириш (V навбати) 1-босқич” лойиҳаси асосида яқин келажакда 1,8 мингта янги иш ўрини яратиш, ишлаб ишлаб чиқариш қувватини 50 миллион тоннага етказиш ҳамда 1050 метр чуқурликгача маъдан қазиб олиш устида иш олиб борилмоқда.

– “Мурунтов” конида қазиб олинган руда юк ташувчи йирик автоағдаргичлар ҳамда тик-қия конвейерида ташиб чиқиларкан, – дейди Хоразм вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи муҳаррири Суҳбат Маткаримов. – Очиғи бундай техникаларни телевизорларда ва интернет орқали кўрганмиз. Бугун эса ўз кўзимиз билан кўрдик. Айтишларича, конда вазни русумига қараб қарийб 400 тоннагача бўлган 136 тоннадан 240 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга “БелАз”, “КАТ” ва “Коматсу” русумли машиналар ишламоқда. Энг муҳими, бу машиналарни маҳаллий ёшларимиз бошқармоқда.

Форумнинг якуний қисмига бағишланган тадбир “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилди.

Унда “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ Бошқарув Кенгаши раиси Қувондиқ Саноқулов сўзга чиқиб, кейинги беш йил комбинат учун янги тараққиёт даврини бошлаб бергани, бу даврда корхона миқёсида улкан бунёдкорлик ишлари, янги конларни ўзлаштириш, гидрометаллургия заводлари барпо этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича кенг ҳажмдаги ишлар бажарилганлигини таъкидлади. Ушбу республика медиа форумини анъанавий равишда бир йилда 2 маротаба – баҳор-куз мавсумларида Навоийда ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Тадбирда барча иштирокчиларга “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

“Фарҳод” маданият саройи ижодий жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури эса барчага хуш кайфият бағишлади.

[gallery-6345]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Медиа форумни йилига икки маротаба ўтказиш таклифи илгари сурилди