Ижтимоий тармоқларда “Энди уйга келган меҳмон учун ҳам пул тўларканмиз. Навоий шаҳри ҳокими уйга келувчи меҳмонларга солиқ солгани айтилмоқда” номли мақола эълон қилинган эди.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги Қ-907-сонли “Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

Қарор лойиҳаси 16.10.2019 йилда Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлаштириш учун қайтарилган.

Шунингдек, қарор лойиҳаси қайта тақдим этилгандан сўнг Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан 22.10.2019 йилда ижобий хулоса берилган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган “Навоий шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхоналардан фойдаланиш бўйича низом”нинг 16-бандига асосан ижарага олувчининг хонасига меҳмон бўлиб келган яқин қариндошлари ётоқхонада тўрт соатдан ортиқ бўлган муддатда қолган тақдирда ётоқхонада қолган ҳар бир кун учун 3.000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўланиши белгиланган.

Мазкур тўлов ётоқхоналар ўзини-ўзи молиялаштириши, қилинадиган сарф-харажатлар ҳисоб-китоблари (калкуляция) ҳамда меҳмон келган тақдирда вужудга келиши мумкин бўлган коммунал харажатларни қоплаш мақсадида жорий қилинган.

Ушбу вазиятда ётоқхонани ижарага олувчилар ва маъмурият ўртасида вужудга келган низоли ҳолатни бартараф этиш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 10 декабрь куни Навоий шаҳар ҳокимининг қарорини тегишли тартибда мувофиқлаштириш юзасидан 12-06-3/752-2-сонли тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага жавобан, Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 декабрдаги Қ-956-сон қарори билан юқоридаги низомнинг 16-бандига ўзгартириш киритилиб, ижарага олувчининг хонасига келган меҳмон бир кундан ортиқ муддатга қолган тақдирда ҳар бир кун учун 3.000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўланиши белгиланди.

Шунга кўра, ижарага олувчининг яқин қариндошлари ётоқхонага киришидаги чеклов олиб ташланган, шунингдек бошқа шахсларнинг меҳмон бўлиб келиш муддати тўрт соатдан бир кунга узайтирилган.

Хулоса ўрнида, халқимиз меҳмондўстлик эканлиги, ҳатто халқаро майдонда ўзбекка нисбатан меҳмондўст ибораси ишлатилиши ҳам ҳақиқат. Аммо бир нарсани унутмайлик. Вақтинчалик ётоқхонада яшаётган фуқаронинг уйига меҳмон келса, у ўша хонадонда вақтинчалик коммунал тўлов асосида яшаётган ТЎЛОВЧИнинг (хонадон соҳиби эмас) меҳмони ҳисобланади, Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси учун эса меҳмон ҳам ТЎЛОВЧИ.

Шундай экан, “Энди уйга келган меҳмон учун ҳам пул тўларканмиз. Навоий шаҳри ҳокими уйга келувчи меҳмонларга солиқ солгани айтилмоқда” деган жумлалар билан қон-қонимизга сингиб кетган МЕҲМОНДЎСТЛИКни нотўғри талқин қилмайлик. 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйга келган меҳмондан ҳам пул олинадими? Навоий вилояти адлия бошқармаси муносабат билдирди