Маймун чечаги пандемия деб эълон қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда маймун чечаги 58 мамлакатда тарқалган бўлиб, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони 3 417 нафарга етди.
Шу сабабдан касаллик глобал фалокатга айланиб кетмаслиги учун ташкилот томонидан шошилинч профилактика чораларини кўришни талаб қилувчи декларация тайёрланди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Унда касаллик тарқалиш тезлиги ва кўлами ортаётганлиги қайд этилмоқда. Агар вақтида зарур чоралар кўрилмаса, бу хавфли касаллик келажакда миллионлаб инсонларнинг ўлими ва ногиронлигига олиб келиши мумкин.
Демак, дунё давлатларининг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш вақти келди. Ўз навбатида, ЖССТ томонидан тегишли чоралар кўрилади.
«Биз зудлик билан чора кўриш орқали касалликнинг олдини олишимиз мумкин. Бунинг учун аҳолининг инфекция симптомлари ва асоратлари, шунингдек, эҳтиёт чоралари ҳақидаги хабардорлигини оширишимиз зарур», – дейди эксперт.
Бу ЖССТ нинг маймун чечагини пандемия деб эълон қилиш учун асос бўлди.
ЎзА