Майдон эгалари финал босқичига йўлланма олди
Нукусда “Универсиада-2019” спорт мусобақасининг баскетбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Нукусда “Универсиада-2019” спорт мусобақасининг баскетбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Унда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан ўғил-қизлар жамоалари келгуси босқичга йўлланма учун баҳс олиб бордилар.
Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида қизлар жамоалари мусобақалашди. Барча рақибларини мағлубиятга учратган майдон эгалари ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўғил болалар жамоалари ўйинлари қизиқарли ўтди. Ушбу мусобақада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси олий ўқув юртлари талабаларидан ташкил топган жамоа биринчи ўринни эгаллади.




