2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бириктирилган махсус тоифадаги ёшларни янги 2024 йил билан қутлаш тадбирлари давом этмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси оталиғида бўлган ёшлар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналари ҳам қатнашиб, улар билан яқиндан суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Умиджон Аббосовнинг хонадонида бўлган божхона ходимлари унинг онаси Зайнаб опа билан ҳам суҳбатда бўлди.  

–Фарзандим Умиджонда “Ёш божхоначилар форуми” жуда катта таассурот қолдирганди, –дейди  Зайнаб опа. –У айни кунларда ўз устида ишлаш ва билимларини мустаҳкамлаш билан машғул. Фарзандимдаги ижобий ўзгаришларнинг барчаси учун божхона ходимларига миннатдорчилик билдираман.  

Тоҳир Мамедов ва унинг оила аъзолари билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда божхона ходимлари Тоҳирга байрам совғалари билан бирга бадиий адабиётлар ҳам тақдим этишди. Ҳозир ўз устида ишлашга ва кўпроқ илм олишга интилаётган Тоҳир китобларни совға тариқасида олар экан, келгуси учрашувларда албатта ўқиган бадиий адабиётлари ҳақида сўзлаб беришга ваъда берди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус тоифадаги ёшлар эътиборда