Махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
“Навоий аэропорти” чегара божхона пости ҳудудида жойлашган Карго юк терминалида “Радиация хавфсизлиги” билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ходимларни тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Унда вилоят Божхона, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамда бошқа хизматларнинг 80 дан ортиқ ходими иштирок этишди.

Махсус-тактик ўқув машғулоти давомида шартли равишда Карго юк терминалида радиацияли товар олиб келинганда зудлик билан доимий тайёргарликдаги хизматларга тезкор хабар бериш схемалари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ишчи ходимларни эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулот ўтказилди.

Ушбу тактик машғулотлар божхона ходимларининг амалий кўникмаларини ошириш ҳамда фавқулодда ҳолат содир бўлганда тўғри ҳаракатланишида муҳим ўрин тутади.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири