Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг иш фаолияти, тиббий марказда даволанаётган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи А.Баҳронов бошқарди. Кун тартиби юзасидан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бош шифокори Қ.Каримов маъруза қилди.  

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 64 мингдан зиёд бемор мурожаат қилган. Амалда белгиланган меъёрдан 1,5-2 баробар кўп мурожаатлар қайд этилган. Марказнинг педиатрия, хирургик реанимация, болалар реанимацияси, нейрореанимация, кардиореанимация, куйиш-токсикологик реанимация бўлимлари юқори юклама билан ишламоқда.

Шаҳар ва туманларда аҳоли учун етарли даражада койка ўринлар ажратилган бўлсада, беморлар асосан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг қабулхонаси ва бўлимларига мурожаат қилади. Айниқса, оғир ҳолатдагилар филиал бўлимларида ётқизилмоқда. Бу ҳолат энг кўп педиатрия ва реанимация бўлимлари ҳиссасига тўғри келганлиги, аҳволнинг нақадар мураккаб ҳамда ечим топишга эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.

Йиғилишда шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож аҳолини стационар ва амбулатор шароитда даволаш тартибини жорий қилиш, шошилинч ҳолатдан чиққандан сўнг беморнинг яшаш манзили бўйича туман тиббиёт бирлашмасига кўчириш, оғир ҳолатдаги беморларни ўз манзили бўйича даволанишини ташкил этиш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, филиал директори Т.Мусоев томонидан тиббиёт ходимлари шифокор ординаторлар, бўлим мудирлари илмий ишлар билан шуғулланиши, ўз билим тажрибасини ривожлантириши, тиббиёт илм-фани йўлида амалга ошираётган хизматлари моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Марказ ходимлари олдига илм-фан билан шуғулланиш ва ижобий натижаларга эришиш борасида қатор вазифалар юклатилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавжуд камчиликлар бартараф этилади