Шу кунларда Италияда пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 30 дан зиёд давлатидан матонат соҳиблари қатаншаётган мусобақада мамлакатимиз пара енгил атлетикачилари ҳам совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Халқаро турнирнинг Т13 классида 400 метр масофага югуриш баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Аҳмедов кумуш ҳамда Т13 классида 100 метр масофада олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, 400 метр масофага югуришда Иззат Турғунов ҳам олтин медалга эга чиқди.

Бундан ташқари, Т36 классида 400 метр масофага югуришда яна бир спортчимиз Жамолиддин Акобиров 3-ўриндан жой олди.  

Эътиборлиси, узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида 5 м 61 см натижа билан олтин медалга мушарраф бўлган Иззат Турғунов Осиё рекордини янгилади.

Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 3-ўринга эга чиқди.

Бугунгача ўзбекистонлик пара спортчилар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда кучли жамоалар сафида бормоқда.

Мусобақалар 8 майга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли спортчиларимиз Италия турнирида етакчилар сафида