Туркиянинг Анталия шаҳрида шашка бўйича кўзи ожиз ҳамда кўриш қобилияти заиф спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг матонатли ва иродали шашкачилари муваффақиятга эришди.
10 та давлатнинг 200 нафарга яқин шашкачилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионати мусобақаларида 14 та медални қўлга киритган Ўзбекистон шашкачилар жамоаси пойтахтимиздаги “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шашка федерацияси ҳамда тегишли ташкилот мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.
Т. Рўзиев. ЎзА