Матонатли пара триатлончилар чемпионлик учун баҳслашди
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара триатлоннинг акватлон йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. 20 нафарга яқин пара спортчи иштирок этган мусобақада 500 метр масофага сузиш ҳамда 3 км. масофага югуриш бўйича баҳслар бўлиб ўтди.
Матонат ва ирода тимсоли бўлган пара триатлончилар иштирокидаги муросасиз баҳслар якунида Андижон вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада ғолиб ва совриндорликка эришган спортчиларга Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси томонидан махсус дипломлар топширилди.

Т.Рўзиев, ЎзА