Орамиздаги одамлар

Инсон матонатли ва иродали бўлса, ҳаётидаги қийинчиликларни енгиб ўтади.

Гулистон шаҳрининг Юксалиш маҳалласида истиқомат қилаётган, 1998 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Маҳбуба Эгамқулова ҳам ана шундай ҳаёт қийинчиликларига чидаган, синовларни ўз матонати билан енгиб ўтаёган қизлардан. У тўрт мучаси соғлом, аммо ҳаётда ўз йўлини топа олмаётган ёшлардан фарқли равишда, спортнинг пара ўқ отиш тури билан уч-тўрт йилдан буён шуғулланади.

–Баъзи одамларга ўхшаб ўтаётган умримдан нолимайман, оёғим ишламаса-да ҳадеб ёрдам сўраб мурожаат қилавермайман. Яратганга шукр, ишлаб турган қўлим, мустақил фикрим бор. Уйдагиларимга ва ўзимга ёрдамим тегсин, деб аравачада қатнаб бўлса-да тикувчиликни, ҳар хил нарсалардан декоратив гул ясашнинг сир- асрорини ўргандим. Бу касбни давом эттиришим баробарида спортга қизиқишим туфайли яшаш уйимдан уч-тўрт километр узоқликда жойлашган спорт мактабига қатнаб, спортнинг пара ўқ отиш турини ўргандим. Машғулотлар ҳафтада 5 кун. Натижалар ёмон эмас, ўтган йили пара ўқ отиш бўйича республика турнирида қатнашиб, учинчи ўрин соҳибаси бўлдим. Бундан нафақат мен, яқинларим жуда хурсанд бўлишди.

Маҳбубада спортнинг бу турини ўрганишда қийинчилик бўлмади эмас. Унинг муаммоси Гулистон шаҳар ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганилиб, унга оддий, қўл кучи билан бошқариладиган аравача берилди.

–Қуввати машғулотга икки марта бориб- келишга етади. Аммо йўл билан боғлиқ муаммо ҳам бор эди,–дейди Маҳбуба Эгамқулова.– Бу масала ҳам ҳал этилиб, маҳалладан Гулистон шаҳар ўқув спорт- техника мактабигача бўлган пиёдалар йўлакчасининг таъмири билан боғлиқ муаммолар бартараф қилинди. Эндиликда ҳеч қандай қийинчиликсиз, йўл қоидаларига амал қилган ҳолда, электрон аравачам орқали махсус йўлакчада ҳаракатланиб, манзилимга осон ва тез етиб бораяпман. Бунда менга яқинларимнинг далдаси катта куч беряпти.

Маҳбуба оилада иккинчи фарзанд. Икки нафар укаси, бир нафар опаси бор. Қизидаги матонатни, кучли иродани кўриб, ота-онаси ундан фахрланади.

–Қизим туғилганда соғлом эди.Нима бўлди-ю, уколданми дейман, кейинчалик икки оёғи ривожланишдан орта қолиб кетди. Сиқилган, изтироб чекган кунлари кўп бўлди. Аммо иродали экан, ногиронман, демай барча қийинчиликларни матонат ва сабр билан енгиб ўтди,–дейди онаси Муқаддас Эгамқулова.

Маҳбубанинг орзулари кўп. Ҳамюртимиз, пара ўқ отиш бўйича "Париж-2024" Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Сервер Ибрагимов каби чемпион,ўзи истаган соҳа бўйича етук мутахассис бўлишни истайди.

Биз бу қизнинг ўз орзуларига етишига ишонамиз.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонат