Ўзбек мумтоз адабиёти тарихига назар ташлар эканмиз, аёллар образларини яратишдек муҳим ишга ҳеч бир шоир Алишер Навоийдек катта аҳамият бермаган. Вафо ва садоқат, ишқ-муҳаббат бобида гўзал аёллар тимсолини, уларнинг юксак маънавиятини ўз ғазалларида жуда чиройли ифодалаб берган.

Хотин-қизларга нисбатан салбий муносабат ҳукм сурган ХV асрда Навоий болалар тарбиясида аёллар - оналарни оталар билан баробар ўринга қўяди.

Ота ва она бирдек ҳурмат-эҳтиромга муносиб эканлигини баён этади:

Бошни фидо айла ато қошига,

Жисмни қил садқа она бошига.

Тун-кунингга айлагали нурфош,

Бирисин ой англа, бирисин - қуёш.

Алишер Навоий "Ҳайрат-ул-аброр" достонида фарзандларнинг ота-онага ҳамиша содиқ бўлиши, уларга самимий хизмат қилиши зарурлигини уқтиради.

"Фарҳод ва Ширин" достонидаги Ширин образи оқил ва доно, ижодкор, вафодор, ватанпарвар каби фазилатларга эга бўлган мукаммал аёл образидир. Ширин "Мен инсонман, шунинг учун ҳам чин инсонни севаман", дейди.

Менга не ёру не ишқ ҳавасдур,

Агар мен одам ўлсам ушбу басдир.

Аёллардан тадбиркор, олима, давлат арбоблари чиқишига ишонган Навоий ўз қарашларини Меҳинбону образи орқали ифодалаб беради.

Меҳинбону ки донишпарвар эрди,

Билик аҳлига шоҳи сарвар эрди.

Навоий тасвирлаган аёллар ҳар жиҳатдан юксак қобилият соҳибаларидир. Унинг Лайлиси эркин севгини истайди, ўша замон урф-одатларига лаънатлар ўқийди. Ширин тимсолида ватанпарварлик, одамийликни кўрамиз. Меҳинбону адолат ҳомийси, давлат бошлиғи, буюк истеъдод эгасидир. Лубатий Чиний камтар, баҳодир аёл тимсолидир.

Навоий яратган тимсолларда ХV асрдаги аёлга паст назар билан қаралган тузумда оғир кунларни кўрган, эзилган ва хўрланган аёллар нуфузини кўтаришга интилади. Айниқса, даврдан норозиликни Лайли тилидан шундай ифодалайди:

Лайлики балоий фурқати бор,

Икки Мажнунча меҳнати бор.

Умр анга ғалат ҳавасдур, ахир,

Жон тарки ажаб эмасдур ахир.

"Сабъаи Сайёр" асаридаги чанг чалувчи Дилором тимсоли, вафодор аёл қиёфаси ўзига хос, гўзал кўринишлар орқали ифодалаб беради.

"Садди Искандарий" достонидаги Чин гўзали Лубатий Чиний образи ҳам жасур, кучли, мард, жангларда ўз матонати билан душманларга қарши мардонавор курашиб, фақат ғалаба қозонган мукаммал қаҳрамон аёл тимсолидир.

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/LspgF2lRA-g" title="Navoiy ijodida ayollar obrazi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Алишер Навоий юқоридаги каби аёллар образини яратиш билан давр олдига муҳим ижтимоий муаммоларни қўяди. Шоирнинг беш аср аввал  орзу қилган ўй ва истаклари бугун озод ва обод мамлакатимизда ўз ижобатини топмоқда.

Бугун юртимизда аёллар қадр топган. Улар жамият ҳаётининг барча   жабҳаларида фаол иштирок этиб, ўзларининг гўзал маънавияти, билим ва маърифати билан миллатимиз шаънини, юрт равнақини кўтаришга катта ҳисса қўшмоқдалар.

Алишер Навоий  асарларидаги аёллар образи ҳақида филология фанлари номзоди, доцент Матлуба Жабборова билан суҳбатлашдик.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матлуба Жабборова: Навоий ижодида аёллар образи (+видео)