Математика – ҳаёт фалсафаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳаётини таълим ва илм-фанга бағишлаган наманганлик Абдулбоқи Раҳмонов математикани ҳаёт фалсафаси деб билади. Салкам эллик йилдан буён ёшларга ушбу фандан сабоқ бериб келаётган бу инсоннинг бугунги кунда кўплаб шогирдлари залворли муваффақиятларга эришмоқда.
[gallery-19548]
А. Раҳмонов дифференциал тенгламалар ва унинг тадбиқлари бўйича етакчи мутахассис сифатида танилган. У педагогик фаолиятини Наманган муҳандислик технология институти қошидаги Иқтисодий таълим регионал маркази директори, Наманган муҳандислик технология институт қошидаги академик лицейи директори каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритди. Наманган муҳандислик технология институтида 47 йилдан бери ишлаб келмоқда.
Бугун 16 набира ва ўнга яқин эваранинг суюкли бобоси саналган бу фидойи устоз юзлаб ёшлар қалбида математикага муҳаббат ва иштиёқ уйғотган ҳамда уларга фан сирларини чуқур ўргатиб, илм йўлида қанот бўлган ҳақиқий педагогдир. Устозни байрамларда, айниқса, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунида йўқлаб келувчи шогирдлари сафи узилмаслиги боиси ҳам шунда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА