Математика фанлар отаси...
Бухоро шаҳар 28-умумтаълим мактабида математика ва информатика фан ойлиги доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Бухоро шаҳар 28-умумтаълим мактабида математика ва информатика фан ойлиги доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Анаънага мувофиқ фан ойлигининг очилиш маросими ўзгача завқ билан бутун республикамиз умумтаълим мактабларида ўтказилади. Биринчи навбатда ойлик доирасида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди. Ўқувчиларнинг математик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида турли хил тадбирлар, ноанъанавий очиқ дарслар ўтказилди.

Геометрия фанига доир турли хил мушоиралар ўтказилди. Юқори синфлар иштирокида “Биз Беруний зурриёдимиз” номли мусобақа викторинаси ташкил этилди.
Мактабда фаолият олиб бораётган 4 нафар математика ва 3 нафар информатика устозлари бу ойликда жонбозлик кўрсатди. Жумладан, кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан ноанъанавий очиқ дарслар ўтказилди. “Кўпҳадни кўпайтувчиларга ажратишнинг бир неча усуллари» мавзуидаги дарсда интерфаол усуллардан кенг фойдаланилди.


Математика фанлар отаси саналади. Ўзимни фанимдан келиб чиқиб янги методлардан фойдаланиб дарсларимни ўтдим. Бундан асосий мақсад келажак ёш авлодга буюк чўққиларни эгаллашда математиканинг нақадар муҳим фан эканлигини уқтиришдан иборат эди.
Математика устозлардан Умида Тойирова, Гулноза Ибрагимова, Умида Аъзамовалар ҳам бир биридан намунали очиқ дарслар ўтказди.


Қолаверса ўқувчиларни компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида “Компьютер билимдонлари” мусобақалари ва очиқ дарслар ўказилди. Дарсларни З. Умарова, Г. Болтаева, З.Юлдашева юқори савияда ташкил этди.
Қолаверса барча синфлар кесимида шаҳар миқёсида катта тадбир ташкил этилди ва фан ойлигида фаол қатнашган ижодкор ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Иқлима БОЗОРОВА,
Математика ва информатика метод
бирлашма раҳбари