Талабаларимиз Халқаро математика олимпиадасида 5 та олтин, 6 та кумуш, 4+1 та бронза медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишди.

 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти    сайтида келтирилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 2-7 август кунлари университет талабалари ўртасида Халқаро математика мусобақаси (IMC - International Mathematical Competition) бўлиб ўтди. Ушбу олимпиадада 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок этди.  

     Жумладан, мазкур олимпиадада AҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия ва бошқа давлатларнинг  нуфузли университетларида таҳсил олаётган ёшлар қатнашди.  

    Ўзбекистонлик талабаларнинг ушбу олимпиадада муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март – июль ойларида В. И. Романовский номидаги Математика институти мутахассис ўқитувчилари Беҳзод Қурбонбоев ва Фарҳод Ҳайдаровлар томонидан тайёргарлик ўқув машғулотлари олиб борилди.  

   Тайёргарликнинг якуний босқичи июль ойида ўтказилиб, тўрт босқичли саралаш натижаларига кўра, 17 нафар талаба терма жамоага қабул қилинди.

Талабаларимизнинг олимпиадада иштироки учун бадал тўлови Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилди.

Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети талабалари Абдушукур Аҳадов, Жасурбек Имомов, Мафтуна Саматбоева, Урганч давлат университети талабаси Исломбек Исмоилов, Қорақалпоқ давлат университети талабаси Камал Садиков  олтин медалларни қўлга киритди.  Ўзбекистон Миллий университети талабалари Шоҳзод Қуроқбоев, Дониёр Яздонов, Жаҳонгир Тўраев, Жаҳонгир Норбоев, Даврбек Олтибоев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Абдумалик Абдуқаюмов кумуш, Ўзбекистон Миллий университети талабалари Лазиз Абдуллаев, Нилуфар Ражабова, Жаҳонгир Турсунбоев, Гулистон давлат университети талабаси Олимжон Жалилов, Қарши давлат университети талабаси Асрорбек Жабборов(мустақил иштирокчи)лар  бронза медалларига муносиб топилди. Ўзбекистон Миллий университети талабалари Жавоҳир Искандаров ва Нодирбек Ғаффоров фахрий ёрлиққа сазовор бўлишди.

     Математика институти сайтида келтирилган хабарга кўра, мазкур илмий жамоа  раҳбарияти талабаларимизнинг устозлари ҳамда уларни халқаро олимпиадага тайёрлаган мутахассислар Беҳзод Қурбонбоев(Математика институти) ва Фарҳод Ҳайдаровларга(ЎзМУ) ўз миннатдорчилигини билдиради.

    Буларнинг барчаси мамлакатимизда таълим, илм-фан,истеъдодли ёшлар сафини кенгайтириш борасидаги эзгу ишларнинг амалий натижасидир.

  Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Математик талабаларимиздан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига совға