Тошкент шаҳри марказидаги Ўзбекистон матбуоти ва журналистикаси рамзи бўлган “Матбуот уйи” чигал тақдири билан тарихда алоҳида из қолдирадиган бўлди.

Ўтган 2018 йили 21 апрелда 15 миллиард қарздорлиги учун аукционга қўйилган бино кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан савдодан олиниб, матбуотимиз вакилларига қайтарилган эди.

Ўша вақтда ҳозирги Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди. Ортиқхўжаев илк ҳокимлик вазифасини бажаришга киришган кунлари “Матбуотчилар уйи”ни журналистларга қайтариб бериб, матбуот аҳлида илиқ таассурот қолдирганди. 

Шунингдек, ҳоким мазкур “Матбуотчилар уйи”ни гаровга қўйиб қарзга ботирганларнинг, ўзи қарзни тўлаши кераклигини билдирганди. 

Ўшанда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг суриштируви натижасида қуйидаги маълумотлар аниқлаган эди.
Яъни, ЎзА мухбирига “Ўзсаноатқурилишбанк” Миробод тумани юристининг ахборот беришича, “Матбуотчилар уйи” Тошкент шаҳар “Тошбозорсавдо” уюшмаси томонидан мазкур банкка гаровга қўйилган. 

Сўров юзасидан “Тошбозорсавдо” уюшмаси вакилининг далолат беришича, Тошкент шаҳар ҳокимияти қарори билан “Тошбозорсавдо” уюшмасига кредит олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида “Матбуотчилар уйи” қўйилган. Бироқ “Тошбозорсавдо” уюшмаси нодавлат, нотижорат мақомга эга бўлиб, уюшма “Матбуотчилар уйи”ни гаровга қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Гаровга қўйиш ҳуқуқи ва қарор Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 2016-2017 йилларда амалга оширилган. 

Ҳокимият 2016-2017 йилларда бозорларни таъмирлаш, қуриш эвазига “Матбуотчилар уйи”ни, яъни маърифат масканини қурбон қилган. Айтишларича, кредит “Тошбозорсавдо” уюшмаси харажатлари учун олинган ва сарфланган. 
Ўшанда қарздорлик миқдори 15 миллиард эканлиги аниқланган, аукционда эса 18 миллиард 750 минг сўм миқдорида сотилиши кўрсатилган эди.

Бу йил ҳам яна худди ўша миқдордаги сумма билан бино аукционга қўйилди. Афтидан “Ўзсаноатқурилишбанк”дан “Тошбозорсавдо” уюшмаси учун олинган маблағлар ҳамон қайтарилмаган кўринади. 

Оқибатда яна бу йил 18 ноябрь санасида ушбу бино E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилди. Кейинчалик, бу маълумот очиқ аукцион сайтидан олиб ташланди. Манбаларнинг маълум қилишича, бино аукционда сотилмайди.

“Матбуот уйи” аукционга қўйилгани ҳақидаги маълумот чиққач, ижтимоий тармоқларда журналистлар томонидан норозилик фикрлари билдирилмоқда. 

Шу вақтгача Навоий кўчасидаги 30-уй ҳамда “Матбуот уйи” ўзбек журналистикаси, матбуоти ва ноширчилиги рамзи бўлиб келмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Матбуот уйи”нинг аукцион савдоси тўхтатилди. Шаҳар ҳокимлиги муаммога ечим топдими?