Мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг эмин-эркин ижод қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бундан икки йил аввал “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталари таҳририяти ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлик пунктлари жойлашган “Матбуот уйи” Президентимизнинг 2020 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2,6 миллиард сўм маблағ эвазига тубдан янгиланиб, замонавий қиёфага келтирилди.

Тўрт қаватли “Матбуот уйи”да оммавий ахборот воситалари ходимлари учун барча қулайликлар яратилди, иш жойлари замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланди. Янги қиёфага эга бўлган иншоот нафақат ижод аҳли учун муносиб меҳнат масканига, балки шаҳар кўркига айланди.

Бироқ, бугунда “Матбуот уйи” олдидаги ҳолат ачинарли ҳолга келган. Тадбиркорлар томонидан ўрнатилган бир қатор ноқонуний қурилмалар бинонинг ташқи қиёфасига путур етказмоқда. Айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан турли реклама ва ҳар хил ёзувларни илиш баҳонасида маънавият маскани биносининг ташқи фасадига жиддий зарар етказмоқда. Бунинг оқибатида эса, юртимиз матбуотининг қиёфаси саналган мазкур иншоот ўзининг меъморий кўринишини йўқотмоқда.

Вилоят “Матбуот уйи” олдида шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда жойлашган музқаймоқхонада овоз кучайтиргич воситалари орқали баланд овозда шовқинга сабаб бўлаётгани жиддий муаммога айланмоқда. Бу ҳолат бинода ижодий осойишта меҳнат қилаётган қалам аҳлига халал бериб, иш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ташқи шовқиннинг ортиқча даражада баландлиги нафақат ходимлар ишига, балки умумий муҳитга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда. Бино атрофида автомашиналарнинг бетартиб жойлаштирилиши туфайли пиёдаларнинг эркин ҳаракатига халал қилмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаслиги ҳамда белгиланган автотураргоҳ йўқлиги бу ҳолатнинг янада авж олишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, бинонинг ташқи олд қисмидаги тадбиркорлар ўз дўкон ва хизмат кўрсатиш нуқталари олдига ахлат қутиси ўрнатмагани боис одамлар исталган жойга чиқиндиларни ташлашга мажбур. Бу эса бино ва унинг атрофида тозалик ва ободончиликка салбий таъсир кўрсатиб, шаҳар кўркини бузмоқда.

– “Матбуот уйи”да ишлашимиз учун яратилган шароитлар талаб даражасида. Бироқ, бино олдидаги ноқонуний қурилмалар ва савдо нуқталаридаги овоз кучайтиргичлар орқали шовқин ижод аҳлига салбий таъсир кўрсатмоқда, – дейди “Наманганская правда” газетаси махсус мухбири Алтинбек Байбулатов. – Бизнинг ижодий даргоҳ нафақат журналистлар, балки вилоят маънавий муҳити учун ҳам муҳим маскандир. Шу сабабли, унинг ташқи кўринишига зид бўлган ҳар қандай савдо ва реклама фаолияти бартараф этилса, бинонинг қиёфаси ва ижодий жўшқинлик қайта тикланади. Шунинг учун масъуллар бу масалага тезкор эътибор қаратиши зарур.

“Матбуот уйи” биносининг биринчи қаватида ҳозирги кунда аёллар кийим дўкони, гилам дўкони, телефон аксессуарлари ва турли маиший савдо нуқталари жойлашган. Бироқ мантиқан олиб қаралганда, ижод ва маърифат масканининг қиёфасига бундай савдо турлари мос келмайди. Аслида, бу ерда ишбилармонлар ташаббус кўрсатишгани ҳолда, зиёлилар эҳтиёжига хизмат қиладиган китоб дўконлари, канцелярия моллари, фото студиялар ва ижод аҳлига тегишли товарлар савдо нуқталари, ёки гуллар шаҳрига монанд равишда нафосат дўконлари бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу нафақат уйғунлик яратади, балки “Матбуот уйи”нинг маънавий қиёфаси ва ижодий муҳитига ҳам муносиб тарзда хизмат қилган бўлар эди.

Ишонамизки, тегишли давлат идоралари масъуллари айни шу масалага алоҳида эътибор қаратишади ва “Матбуот уйи” ходимлари эркин ижод қилишлари ҳамда бино олдидаги ноқонуний қурилмаларнинг бартараф этилишини таъминлашади. Зеро, “Матбуот уйи” нафақат журналистлар учун меҳнат ва ижод маскани, балки вилоят маънавий муҳитининг муҳим марказидир. Шу боис, унинг қиёфаси ва атрофи ҳамиша тартибли, осойишта ва уйғун ҳолда сақланиши мақсадга мувофиқ.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Матбуот уйи” кўнгилочар масканга айландими?