Наманганда кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармалари томонидан кадастр соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлар учун кўрсатилаётган кадастр хизматини янада такомиллаштиришга оид қарорлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

– Келажак авлод манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, эндиликда хусусий кадастр муҳандислари фаолияти йўлга қўйилади, – дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Фозилов. – Кейинги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилган тажриба-синов натижаларини инобатга олиб, кадастр муҳандиси институтини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда. Ҳукуматимизнинг мазкур қарорига асосан жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республикамизнинг барча ҳудудларида хусусий кадастр муҳандислари фаолияти жорий этилади. Кадастр муҳандислари ўз фаолиятларини бошлаш учун малака имтиҳонидан ўтадилар ва сертификатга эга бўлади.

– Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасида ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаслик жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган, – дейди Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Қодирхон Ғаффоров. – Мазкур қарорга мувофиқ, аттестация рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакаси, уларнинг лавозим мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган касбий билимлари ва амалий кўникмаларини сақлаб туриш мақсадида бўлади. Рўйхатдан ўтказувчилар аттестациядан уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакаси ҳар уч йилда камида бир марта оширилади.

Матбуот анжуманида мутахассислар Вазирлар Маҳкамасининг соҳага доир қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш механизмлари ҳақида махсус инновацион ва ахборот технологиялари воситасида ташкилланган кўргазма орқали тушунтириб ўтишди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матбуот анжумани: кадастр хизматлари такомиллашмоқда