Матбаа маҳсулотлари сифати ўзгаради
Вазирлар Маҳкамаси “Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Энди дарслик ва ўқув-методик мажмуалар сифати, уларни яратиш жараёнига соҳа ютуқларини қўллаш, ўқувчилар ҳаёти ва соғлиги учун хавфсиз, фойдаланиш учун қулай бўлган матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ушбу фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича техник регламент амалда бўлади.
Регламентга кўра, мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар, фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, нашр этилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар сифати илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштирилади. Бугунги кескин рақабатга бардош бера оладиган миллий таълим тизими йўлга қўйилади.
ЎзА