Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат тўпланадиган жойларда мунтазам равишда дезинфекция тадбирларини ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан юртимизда жамоа бўлиб таровиҳ намозлари ўқилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан соҳа мутахассислари томонидан аҳолининг саломатлигини сақлаш борасида ҳар кунлик назорат тадбирлари олиб борилиб, жорий навбатчилик қисмлари ташкил этилган.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими дезинфектор ходимлари томонидан туманда жойлашган "Оқ уй", "Ал-бадр", "Валихўжа ўғли Норхўжа" жоме масжидларида касалликларга қарши дезинфекция ишлари амалга оширилди.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, дезинфекция жараёнида инфекцияларнинг ҳар қандай ўчоғини ва уларнинг оқибатларини йўқ қилиш учун тўлиқ ҳаракатлар амалга оширилди. Дезинфекция пайтида мутахассислар томонидан барча сиртларга, мебелларга, кириш йўлакларига, таҳоратхоналарга, қўл ювиш хоналарига ва ҳожатхоналарга профессионал кимёвий моддалар билан ишлов берилди.  

Қайд этиш жоизки, ушбу кимёвий моддалар одамлар ва ҳайвонлар учун мутлақо зарарсиз. Аммо шунга қарамай, улар ҳар қандай жойда инфекцияни йўқ қилиш вазифасини осонликча енгади.  

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масжидларда юқумли касалликларга қарши дeзинфeкция тадбирлари ўтказилди