Масъулиятсиз судьялар жазоланди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар фаолиятини ўрганиб бориш, камчиликларга йўл қўяётганларига чора кўришда давом этмоқда.
Кенгаш матбуот хизмати хабарига кўра, масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А.Бобомуродов; Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари И.Мирзаева; Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г. Тожибоева; Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э. Абдуллаев, Д. Олимов; Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг судьялари М. Абидов, З. Нуриддинов; Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ш. Очилов интизомий жазога тортилди.
ЎзА