Бугун йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масала бўлиб қолди. Кун сайин автомобиллар, пиёда ва йўловчилар кўпайиб бормоқда. Замон шиддатими ёки тирикчилик ташвишлари сабабми одамлар, хоҳ ҳайдовчи, хоҳ пиёда бўлсин, доим қаергадир шошади. Аммо бу тартиб-қоидага амал қилмаслик, бошқалар ҳуқуқ ва манфаатларини чеклаш дегани эмас. Минг афсуски, йўлга чиқсак бунга зид ҳолатларга дуч келяпмиз. Транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам инспектор ёки кузатув камераси бўлмаса, ўзи истагандек ҳаракат қиляпти. Гўёки қоидаларга риоя этиш уларнинг ўзи учун эмас, инспектор учун керакдек.

Бундай муносабат натижасида ҳар куни катта-кичик йўлларда турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда. Куни кеча бўлган ҳолат. Кечки пайт Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Volкswagen” русумли транспорт воситаси уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Сабаб – ҳайдовчи белгиланганидан юқори тезликда ҳаракатланган, бунинг устига пиёдалар йўлагидан ўтаётган шахсга йўл бермаган. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди. 

Йўл ҳаракати қоидалари йўлларда тартиб ўрнатиш, йўловчиларнинг эсон-омон манзилига етиб олиши учун ишлаб чиқилган. Бу қоидалар бузилган ҳар бир ҳолатда албатта кимгадир зиён етади.  

– Қоидабузарликнинг ҳаммаси салбий ҳолат, лекин маст ҳолда автомашина бошқаришни ҳеч қандай ҳолатда оқлаб бўлмайди, – дейди Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Толиб Бойзоқов. – Аммо кейинги пайтда транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш ҳоллари ҳам кўп учрамоқда. Шу сабабли ўтган йил Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан транспорт воситаларининг маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича суд амалиёти умумлаштирилди. Ушбу умумлаштириш натижаларига кўра 2022 йил 5 сентябрь куни Раёсат қарори қабул қилинди. 

Раёсат қарорида Самарқанд вилоят ҳудудида мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликлар ошганлиги, шу жумладан аёллар ва давлат идоралари ходимлари томонидан содир этилиш кўрсаткичи юқори эканлиги қайд этилди. 2021 йил давомида Самарқанд вилоят судлари томонидан жами кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 49618 нафар шахсга нисбатан 37859 тани ташкил этган. Шундан 6506 нафар шахсга нисбатан 6.400 таси мазкур тоифадаги ишлар ҳисобланади. 41 нафар хотин-қизлар маст ҳолда автомашина бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 12 нафар хотин-қиз мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Шунингдек, давлат идораларида ишловчи 74 нафар шахс маст ҳолда автомашина бошқарган, яна шунчаси мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан бош тортган. Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликни содир этган давлат идораси ходимлари орасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат қилувчи идораларнинг масъул мансабдор шахслари ҳам бор.   

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида вилоят суди тизимида транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 3416 та иш (3474 нафар шахсга нисбатан) кўриб тамомланди. 3054 нафар шахсга жарима, 363 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Маст ҳолатда автомашина бошқариб, маъмурий жазо олганларнинг 40 нафарини аёллар, 3 нафарини вояга етмаганлар ҳамда 179 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилганлиги ачинарлидир. Шунингдек, йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят суди тизимида мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ 843 та иш (843 нафар шахсга нисбатан) кўрилган. Мазкур ишлар бўйича 750 нафар шахсга жарима, 86 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Маъмурий жазо олганларнинг 6 нафари аёллар, 64 нафари 60 ёшдан ошганлардир. 

Бу рақамларни эшитиб, юрагинг оғрийди. Наҳотки, спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситаси рулига ўтирган шахс ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдираётганини англамаса? Бундай тоифадаги ҳайдовчилар орасида мансабдорлар шахслар, аёллар ва ҳаётнинг паст-баландини кўрган нуронийларнинг бўлишини қандай изоҳлаш мумкин? 

Сиз ўзингизга шу саволларни бериб кўрдингизми? 

Ғолиб Ҳасанов, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маст ҳайдовчилар орасида мансабдор шахслар ҳам бор