Масофавий таълим тизими – давр талаби
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ички ишлар органлари ходимларини масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш механизмлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ички ишлар органлари ходимларини масофадан ўқитиш тизимини жорий этиш механизмлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Масофавий таълим – мустақил бўлиб, у инсоннинг мустақил фикрлаш, ҳолатни баҳолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини ривожлантиради. Масофавий таълимнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ўқувчи ўзига қулай вақтда ва ҳаттоки ишдан ажралмаган ҳолда билим олиши мумкин. Айнан шундай афзалликлари туфайли ушбу тизим ҳозирги кунда дунёда кeнг тарқалган. Кўпгина йирик корхоналар мутахассислари малакасини ошириш ёки ўзгартириш учун шу услубдан фойдаланилиб, йилига миллионлаб пул маблағлари тeжалмоқда.
Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва унинг жойлардаги филиалларида ўқув жараёнида замонавий инновацион ахборот технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда Малака ошириш институти ва унинг филиалларида масофавий таълим тизимини кенг жорий этиш, унда ўқитишнинг замонавий интерактив методларни қўллаш самарадорлигини ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Ўқув семинари давомида интерактив таълим бериш, масофавий ўқитиш платформаларининг самарадорлиги, электрон ўқитиш материалларини шакллантириш, ўқув циклининг вазифалари ва дизайнини ишлаб чиқиш, тушуниш ва эслаб қолиш даражасини оширишга йўналтирилган технологияларни қўллаш, самарали тақдимот, жумладан видео тақдимот яратиш учун зарур бўлган методик ва дастурий таъминотни танлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Таълим тизимида замонавий инновацион технологияларни қўллаш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара беради. Шу боисдан назарий ва услубий асосларни ривожлантириб бориш ҳамда зарур ташкилий чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.