ЮКСАК МАҲОРАТ НАМУНАСИ

Ўзбек романчилиги асосчиларидан бири Абдулла Қодирий туғилган кунга 130 йил тўлди. У Жулқунбой тахаллуси билан асарлар яратган. Отаси Қодирбобо хонлар маҳкамасида сарбозлик вазифасини адо этган эди.

Атоқли адибнинг ҳаёт йўли қувонч ва аламларга тўла бўлди.1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган ёзувчи ёшлигиданоқ илм олишга қизиқди. Дастлаб 1904-1906 йилларда мусулмон мактабида билим олди.Шундан сўнг 1908-1912 йилларда рус-тузем мактабида саводини чиқарди. Бу билан ҳам кифояланиб қолмасдан 1916-1917 йилларда Абулқосим шайх мадрасасида илм олганлиги унинг тафаккурини анча кенгайтирди. 1924-1925 йиллар мобайнида В.Я.Брюсов номидаги адабий курсларда таҳсил олганлиги унинг дунёқарашини анча ўзгартириб юборди. Адибнинг Москвада кечган икки йиллик ҳаёти рус тилини ўрганишида, рус классик адабиётини мутолаа қилишида ва уларнинг маҳорат сирларини ўрганишида муҳим босқич бўлди.

Ёзувчи газеталарга мақолалар юбориб турди.Унинг дастлабки хабари бундан 110 йил аввал ёзилган “Янги масжид ва мадраса” деб номланади.”Садои Туркистон” газетасида чоп этилган бу материал журналистик фаолиятининг дастлабкиси бўлди. Унинг жами ёзган хабарлару публицистик материаллари сони 300 тадан ошиб кетган эди.

У “Муштум” журналининг асосчиларидан бири ҳамда таҳрир ҳайъатининг аъзоси бўлганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Негаки адиб дастлабки танқидий ва сатирик материаллари ҳамда ҳикояларини шу журнал саҳифаларида эълон қилганлиги сир эмас. Ёзувчининг сатираси ҳақида гап кетганда, “Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейдир” сингари асарлари ёдга тушади, улар жамият ҳаётида учрайдиган айрим иллатларни аёвсиз фош қилганлиги жиҳатдан ҳам аҳамиятлидир. “Муштум” журналида адибнинг “Йиғинди гаплар” асари эълон қилингач, катта шов-шувларга сабаб бўлди.Чунки унда ўша даврнинг долзарб муаммолари дадиллик ва жасурлик билан кўтариб чиқилган эди. Ҳатто маъмурлар ёзувчини ҳибсга олишгачгина кўнгиллари жойига тушдилар.

Машҳур ижодкор илк асарлари чоп этилиши биланоқ эл назарига тушди. Айниқса,”Миллатимга”, “Фикр айлагил”,”Аҳволимиз”, “Тўй” каби ўнлаб шеърлари бадиий житҳатдан пишиқлиги, ижодкор дилидаги дарду изтироблар акс этганлиги туфайли ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Абдулла Қодирий ўзида шоирлик маҳорати ҳам борлигини амалда исботлади.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,

На худони буйруғи бўлган улум ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушуб вақтда,

Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,

Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қаримиз, боёнимиз балки бу вақт оқвондамиз,

Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ёшлик йилларида ўз маҳоратини кичик жанр – ҳикоячиликда синаб кўрди. Хусусан, “Жувонбоз”, “Тинч иш”, “Диёри бакр” асарлари шу жиҳатдан мақтовга молик. Персонажлар хатти-ҳаракатлари, уларнинг руҳий олами кўнгилдагидек тасвирланганлиги туфайли ҳикоялари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Адиб ҳатто драматургия соҳасида ҳам қаламини қайради.Унинг “Бахтсиз куёв” драматик асари мухлисларга манзур бўлди.

Ёзувчига катта шуҳрат келтирган асарлардан бири “Ўтган кунлар” романи ҳисобланади. Адиб уни яратиш учун уч йил давомида машаққатли ижодий меҳнат билан машғул бўлди. Ундаги Отабек, Юсуфбек ҳожи, Кумуш, Зайнаб образлари характерлари моҳирона очиб берилган.

Муаллиф ҳатто диалоглардан ҳам самарали фойдаланган. Адибнинг тасвирлаш маҳорати ҳар жиҳатдан мақтовга моликдир. ”Бизга таниш ҳужра кўрсатилиши билан улар шу томонга қараб юрдилар. Бу икки кишининг биттаси гавдаси кичик, юзга тўла, озроққина соқол-муртлик, йигирма беш ёшлар чамалиқ бир йигит бўлиб, Марғилоннинг бойларидан Зиё шоҳичи деганнинг Раҳмат отлиқ ўғлидир, иккинчиси узун бўйлик, қора чўтир юзлик, чағир кўзлик, чувоқ соқол, ўттиз беш ёшларда бўлған кўримсиз бир киши эди. Бу йигит яхшиғина давлатманд бўлса ҳам , лекин шуҳрати нима учундир бойлиги билан бўлмай “Ҳомид хотинбоз” деб шуҳратланган , кишилар Ҳомид орқасидан сўзлашканда, унинг отиға тақилган лақабни қўшиб айтмасалар, ёлғиз “Ҳомидбой” дейиш ила уни танита олмайдирлар.Ҳомиднинг Отабек билан танишлиғи бўлмаса ҳам Раҳматка яқин қариндош-Зиё шоҳичининг қайниси, Раҳматнинг тоғаси”. 

Ана шу роман асосида суратга олинган фильмни мухлислар ҳамон севиб томоша қилмоқдалар. Кино яратилишида режиссёр Йўлдош Аъзамовнинг ҳиссаси жуда катта. Улуғ ижодкорнинг 1929 йилда ёзган “Меҳробдан чаён” романи ҳамда 1934 йилда яратган “Обид кетмон” қиссаси ҳам адиб ижодий фаолиятида катта из қолдирган асарлардир. Уларда муҳим мавзулар қаламга олинган. Ёзувчи ғоявий ниятини амалга ошириш учун бадиий воситалардан усталик билан фойдаланган. ”Меҳробдан чаён” романидаги Анвар ва Раъно образлари ҳаётий ва табиийлиги туфайли китобхонда меҳр уйғотади. Асар тили ҳам мақтайдиган даражада юксак эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Абдулла Қодирийнинг таржимонлик фаолияти ҳам кўпларга намуна бўларли даражада самарали эканлигини алоҳида қайд этиш зарур. Рус тилини яхши билганлиги таржима ишида анча қўл келди. А.П.Чеховнинг “Олчазор”, Н.В.Гоголнинг “Уйланиш” сингари ажойиб асарларини ўзбек тилига ўгирган. Ҳатто у 1934 йилда “Тўла русча-ўзбекча луғат”ни тузишда ҳам қатнашганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Атоқли адиб 1937 йилнинг 31 декабрида халқ душмани дея ноҳақ айбланиб, ҳибсга олинган. Кейинги йили 4 октябрда эса отиб ташланганлиги улуғ ёзувчига нисбатан шафқатсизлик, улкан адолатсизлик эди.

Буюк ижодкор Сталин вафотидан уч йил ўтгач, 1956 йилда оқланганлиги ҳақиқат аста-секин қарор топаётганлигини билдирар эди. Машҳур ёзувчи мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди. Шундан бир неча йил ўтиб, “Мустақиллик” орденига сазовор бўлганлиги ҳам улуғ адибга эҳтиромимизнинг, ижодий меросини қадрлашга ҳукумат даражасида эътибор берила бошланганлигининг ёрқин мисоли бўлди.

Тошкентда Абдулла Қодирийнинг уй- музейи фаолият кўрсатмоқда. Хондамир Қодирий ва изланувчан журналист Бахтиёр Ҳайдаров музейга ташриф буюрувчилар сони янада кўпайиши учун куч ва ғайратлари, билим ва маҳоратларини аямаяптилар.

1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Абдулла Қодирий юбилейини ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Ўшанда ёзувчининг 100 йиллик юбилейи тантанали нишонланди. Ўрта ва олий ўқув юртларида ҳам турли тадбирлар ўтказилганлиги, асарлари тарғиб қилинганлигини алоҳида қайд этмоқ зарур. Орадан ўтган ўттиз йил ичида анча ишлар қилинди. Масалан, машҳур адибнинг асарларини жаҳондаги кўплаб мамлакатларнинг китобхонлари ҳам ўқиш бахтига муяссар бўлдилар. Дарвоқе, Абдулла Қодирийнинг романлари ҳар йили дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинаётганлиги эътиборга моликдир.

Жовли Хушбоқов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг 130 йиллиги