"Masdar" Шерободда қуёш электр станцияси қуряпти
Президентимизнинг жорий йил 14 январдаги Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 456.6 МВТли фото электр станцияси қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, айни мақсадда инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан Бирлашган Араб Амирликлари "Masdar" компанияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу жараён таҳлил этилди.
Учрашувда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Осиё тараққиёт банки, “5 пойтахт”, “Green Business Innovation” компаниялари вакиллари, фермер хўжаликлари, кластерлар, маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Суҳбат чоғида қурилишнинг навбатдаги босқичига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, Шеробод шаҳри ва туташ ҳудудлар бўйлаб юқори вольтли тармоқ ўтказиш бўйича ташкилий масала батафсил кўриб чиқилди.
Техник параметри ҳар томонлама таҳлил қилингач, лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
ЎзА