ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ёзги таътил даврида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
[gallery-24543]
Тарбияланувчилар учун гигиеник-профилактик тадбирлар, очиқ ҳаводаги ҳаракатли ўйинлар, эркин ижодий машғулотлар ва соғлом овқатланишни таъминловчи менюлар жорий этилган. Ҳар бир муассасада лойиҳа доирасидаги соғломлаштириш ишлари болаларнинг ёшига, саломатлигига ва ривожланишига мос ҳолда ташкил этилиб, уларнинг мазмунли дам олиши ва таълим-тарбия жараёнидан узилмаслиги учун зарур шароитлар яратилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА