Марокашда АҚШ элчихонаси қурилади
Марокаш ва Исроил ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида маълумот бериб, икки давлатнинг бундай қарорини Яқин Шарқдаги аҳамиятли ҳодиса деб атаган.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ Марокашнинг Ғарбий Сахарадаги суверенитетини тан олишини маълум қилиб, Марокаш билан иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш учун бу ерда штатларнинг элчихонаси қурилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Исроил Судан, Бирлашган Араб амирликлари ва Баҳрайн каби араб давлатлари билан муносабатларин яхшилаш бўйича келишувга эришди.