Қўқонда бўлиб ўтаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивали иштирокчиси, Ўзбекистонга бағишланган махсус блог эгаси, швецариялик Марлене Хофер мухбиримизга интервью берди

Қўқонда бўлиб ўтаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивали иштирокчиси, Ўзбекистонга бағишланган махсус блог эгаси, швецариялик  Марлене Хофер:

- Менга Ўзбекистон жуда ёқади. Айниқса, биноларнинг шарқона архитектураси, кулолчилик ва атлас матоларининг турфа рангларини яхши кўраман. Ана шу муҳаббати боис Ўзбекистонга бағишланган инглиз ва немис тилларида блог юргизаман. Айни вақтда ўзбек тилини ҳам ўрганиб, сўзлар ёзяпман. Тўртта қисмдан иборат бўлган блог Ўзбекистоннинг бориш мумкин бўлган қизиқарли ва тарихий ҳудудлари - Самарқанд, Фарғона ва Хива ҳақидаги маълумотлардан ташкил топган. Шу тарзда ҳар ҳафта учтадан расм ва видеолар жойлайман. Инстаграмдаги саҳифамда Европа, АҚШ давлатларидан жуда кўп мухлисларимда Ўзбекистон билан боғлиқ расмлар катта қизиқиш уйғотади. Блогимга Қўқон вокзалдаги кутиб олиш жараёнидан видео қўйгандим, ҳамма ҳайратда қолди.

Асли касбим туризм соҳаси, блогерлик шунчаки “хобби”. Қўқонга жорий йилнинг май ойида ҳам келгандим. Ўтган қисқа фурсатда шаҳар мисли кўрилмаган тарзда ўзгариб кетибди.

Мазкур фестивалга кўплаб давлатлардан иштирокчилар, ҳунармандлар келибди. Ҳар бир жараён жуда яхши режалаштирилган. Кўплаб маҳорат дарслари, илмий конференция ва таомлар танловига гувоҳ бўлдик. Кўргазмаларда намойиш этилаётган бир-бирини такрорламайдиган санъат асарлари ҳар жиҳатдан менга манзур бўлди. Келгуси йил яна келиш ниятим бор.

photo_2019-09-14_11-07-31.jpg

photo_2019-09-14_11-07-33.jpg

photo_2019-09-14_11-07-34.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марлене Хофер: Ўзбекистон ҳақидаги ҳар бир маълумот АҚШ ва Европа аҳолисида катта қизиқиш уйғотади