АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар энди Украинага шунчаки қурол бермайди, балки уларни Европа давлатларидан пул олиб, сотади.
– Биз энди Украинага қурол ҳам, пул ҳам бермаймиз. Энди биз уларга қурол сотамиз, Европа давлатлари эса НАТО орқали улар учун пул тўлайди, - деди у Оқ уйда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.
АҚШ Ғазначилик вазири Скотт Бесцентнинг айтишича, Қўшма Штатлар Киев учун Европа давлатларига қурол-яроғни 10 фоиз устама билан сотади.
Аввалроқ, “Financial Times” газетаси Украина АҚШ хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича келишув доирасида Европа томонидан молиялаштириладиган 100 миллиард долларлик АҚШ қуролларини сотиб олишга ваъда бериши ҳақида хабар берган эди.
– Биз қуролларни европаликларга сотамиз, улар эса уларни украиналикларга сотади ва президент Трамп бу қуролларга 10 фоизлик устама қўяди, — деди Бесцент.
Душанба куни Трамп Оқ уйда Владимир Зеленский ва Европа Иттифоқи етакчиларини қабул қилди. Учрашувда Трамп Киев олиши мумкин бўлган хавфсизлик кафолатларини НАТОда мавжуд бўлган кафолатлар билан солиштирмаслигини таъкидлаб, унинг президентлиги даврида Украинада АҚШ қўшинлари бўлмаслигини айтди.
С.Раҳимов, ЎзА