Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Наманган вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиладиган сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари Наманган шаҳридаги “Turan” халқаро университетида участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблари малакасини ошириш учун бўлиб ўтаётган ўқув семинари ва унда сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш юзасидан ўқитишга доир жараёнларнинг боришини кузатди.  

Ҳудудий тренерлар ва тингловчилар билан ўтган мулоқотлар давомида Зайниддин Низомхўжаев жорий йилнинг 27 октябрь санасига белгиланган, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён - сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигимизга киритилган сайловларга доир ўзгаришлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.  

[gallery-19310]

Зайниддин Низомхўжаев Давлатобод туманидаги Маданият марказида нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлар билан учрашди. Тадбирда мустақил юртимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қабул қилингани, мазкур ҳужжатга асосан Олий Мажлис қуйи палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали очиқ ва ошкора ўтказилиши ҳақида сўз юритилди.  

Бундан ташқари, учрашувда мажоритар-пропорционал сайлов тизимининг ўзига хос жиҳатлари, бир вақтда ҳам мажоритар ҳам пропорционал сайлов тизимини ўзида жамлаган тизим эса – аралаш сайлов тизими деб юритилиши, аралаш сайлов тизими жамиятда сайловчиларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириши, ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириши юзасидан батафсил маълумот берилди. Учрашувда нуронийлар сиёсий жараёнлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга, хусусан, парламентни шакллантиришнинг янги замонавий тизими йўлга қўйилганига ижобий баҳо берди.  

Мулоқот якунида наманганлик фаол ёшларга бадиий китоблар совға қилинди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Комиссия аъзолари ва матбуот маркази вакиллари билан суҳбатлашди ва уларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.  

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси раиси Наманганда