Бу ҳақида генерал-полковник, ҳарбий фанлар номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Баҳодир Тошматов таъкидлади.

“Геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришларнинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва можароларнинг олдини олишга таъсири” мавзусидаги VI  халқаро илмий-амалий анжуман доирасида халқаро вазият ҳақида фикр юритар экан, Баҳодир Тошматов: “XXI асрнинг геосиёсий ва геоиқтисодий тузилмаси мураккаб ва кўп қиррали ўзгаришларга юз тутмоқда, уларнинг оқибатини олдиндан айтиш қийин”, – дея таъкидлади. 

Унинг фикрига кўра, урушлар ва зиддиятларнинг ортиши терроризм, экстремизм, уюшган трансмиллий жиноятчиликнинг тарқалиши учун жиддий омил ҳисобланади. 

“Боз устига, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурслар танқислиги, пандемияларнинг оқибатлари, энергетик ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари каби глобал муаммоларнинг кескинлашуви иқтисодий номувозанатлилик ва кескин ижтимоий ўзгаришларга олиб келади,” – деб ҳисоблайди Б.Тошматов. 

Ушбу контекстда Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёни янада барқарор ва кучли минтақага айлантириш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг алоҳида ўрни борилигини таъкидлаб ўтди. 

“Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ва глобал кун тартибидаги масалалар бўйича тобора якдил муносабат билдирмоқда. Улар минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканликларини тобора фаол намойиш қилмоқда”, – дея қайд этди мутахассис. 

Шу маънода, у Марказий Осиёда ўзаро ҳаракат қилиш ва минтақа келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олиш борасида халқларнинг мустақиллиги ортиб бораётганлигини қайд этди. 

“Марказий Осиё бугунги кунда глобаллашув ва янги дунё тартибининг шаклланиши асносида конструктив рационализмнинг намунаси бўлиб хизмат қилади”, –  дейди генерал-полковник. 

Бунда Б.Тошматов Тошкент “Кучли Марказий Осиё” барпо этишга қаратилган стратегик йўналишга амал қилган ҳолда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришини айтиб ўтди: 

Биринчидан, бу терроризм, экстремизм, ёшларнинг радикаллашуви, наркотрафик, одам савдоси ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши биргаликда курашиш масалалари;  

Иккинчидан, ахборот муҳитида янги хавф-хатарлар билан курашиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш. Мутахассиснинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан биргаликда Ўзбекистон ушбу йўналишда аниқ механизмлар яратилишини қўллаб-қувватлайди; 

Учинчидан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш; 

Тўртинчидан, Марказий Осиёда барқарор энергия тизимини яратишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш (аввало, “яшил энергетика”ни ривожлантириш орқали); 

Бешинчидан, Афғонистон бўйича яқин мулоқотни қўллаб-қувватлаш. 

“Ҳозирги кунда энг асосийси, бу Афғонистоннинг ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб, хавфсизлигимиз учун яна таҳдид манбасига айланиб қолишига йўл қўймасликдир”, – дея таъкидлади Б.Тошматов. 

Ўз маърузаси якунида эксперт Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларини келтирди: “Ҳозирги шиддатли геосиёсий қарама-қаршиликлар шароитида иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ахборот хавфсизлиги ва бошқа соҳаларда кескин муаммолар пайдо бўлмоқда. Энг катта бойлигимиз бўлган тинч ҳаётни асраш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, келажак режаларимизни белгилашда ана шу ҳолатларнинг барчасини инобатга олишимиз зарур. Биз ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт. Бу – бизнинг тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир”. 

Халқаро илмий-амалий анжуман ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ўтказилади. Тадбирда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари,  хориж мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчихоналарида аккредитациядан ўтган ҳарбий атташелар (умумий ҳисобда 80 киши) иштирок этади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё давлатлари минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори