Юртимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарларга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этишда Касбий кўникмалар марказларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. 
2021 йилда ташкил этилган Андижон шаҳар Касбий кўникмалар марказида ҳам ички ва ташқи меҳнат бозори учун юқори касбий малакага эга мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. 

–Марказимизда сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш, хорижий тилларни ўргатиш бўйича 24 та ихтисослик йўналишида бир ойдан олти ойгача муддатли ўқув курслари ташкил этилган, – дейди Андижон шаҳар Касбий кўникмалар маркази раҳбари Дилмуроджон Қаҳҳоров. – Айни кунда турли йўналишлар бўйича юзлаб фуқаролар, асосан, ёшлар таҳсил олмоқда, касб-ҳунар ўрганмоқда. Марказда жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 827 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга тегишли сертификатлар берилди.

Айни кунда марказда ўқишлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, қолаверса, фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб, улар ўрганишни истаган йўналишлар бўйича йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умуман, марказимиз ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бошлиб, ҳозирга қадар 9 минг 455 нафар тингловчи ўқишни муваффақиятли тамомлаб, белгиланган тартибда сертификатга эга бўлди. Улардан 82 фоизининг бандлиги таъминланди.

Касб ва ҳунар ўргатиш бўйича ўқув курслари ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун бепул, касбга қизиқувчилар учун эса тўлов-шартнома асосида ташкил этилади. Узоқ туманлардан келувчилар ётоқхона билан таъминланади. Жисмоний имконияти чекланган, ногирон тингловчилар стипендия билан таъминланади. 

Ўқув, яъни назарий ва амалий машғулотларни ўтиш учун марказга малакали педагог ва мутахассислар ишга жалб этилган. 

[gallery-25179]

Бугунги кунда марказда қандолатчилик, ошпазлик, тикувчилик, замонавий пардалар тикувчи ва дизайнер, компьютер саводхонлиги ва веб-дастурчи, пайвандлаш ишлари устаси, электрик, аёллар сартароши, инглиз, корейс тили йўналишлари бўйича таҳсил олаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/rrdsHMxvR0o?si=iVNHTXG7IjWZrbb-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказда 20 дан ортиқ йўналишдаги касбларга ўқитилмоқда