Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент амалий фанлар университети Педагогика факультети Бошланғич таълим назарияси ва методикаси кафедраси билан биргаликда “Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Анжуманда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган маънавий-маърифий янгиланиш жараёнларида жадид боболаримизнинг фаолияти, уларнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш масаласига катта аҳамият қаратилмоқда. 

“Тилда, фикрда, ишда бирлик”, деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримизнинг босиб ўтган шонли, айни дамда машаққатлар ва синовларга, заҳматларга тўла ҳаёт йўли халқимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиши, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришни асосий мақсад этгани билан аҳамиятлидир. Билим ва маърифатда, дунёвий фан-техника сирларини эгаллашда, хусусан, миллат ойдинлари яратган асарларини ўрганиш, бу асарларнинг амалий аҳамиятини англаш, мазмун-моҳиятини, маънавий-маърифий таълимотини ҳаётга татбиқ этиш янги Ўзбекистон ворислари учун долзарб эканига алоҳида эътибор қаратилди. 

Маърифатпарварларимиз доимо таълим- тарбияга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари нақадар ҳақиқат эканлигини бугун замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Тараққийпарвар боболаримиз шу йўлда фидойилик кўрсатиб, янги усул мактаблари, театр ва кутубхоналар, нашриётлар очдилар. Дарсликлар, маърифий адабиётлар, газета ва журналлар чоп этдилар. Ёшларни илғор давлатларга ўқишга юбордилар. 

[gallery-16076]

– Давлатимиз раҳбари 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият соҳасидаги энг долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб берди, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов. – Мазкур йиғилишда “Миллий вакцина”, “Маънавият сектори” каби тушунчалар билан бирга ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш, улар қалби ва онгида эзгу ғояларни шакллантириш бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурдилар. Бу борада жадид боболаримизнинг мероси, ҳаётий ғоялари муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз. 

– Жамият тараққиётида ижтимоий ҳаётнинг, янгича тафаккурнинг таъсири доим катта бўлган, – деди қозоғистонлик олим Ёрмуҳаммад Мадалиев. – Ўтган аср бошидаги миллий уйғониш жараёни, жадидлар ҳаракати ўзбек адабиётига янгича тараққиёт тенденцияларининг юзага келишига асос солди. Шеърият, насрнинг моҳияти янгиланди. Абай Қўнонбоев, Мустафо Чўқай, Мухтор Авезов сингари қозоқ тараққийпарварларининг қарашлари, орзу-интилишлари ўзбек маърифатпарварларининг ғояларига ҳамоҳанг бўлган. Жадид боболар меросини мукаммал ўрганиш бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. 

– Жадид боболаримиз Ватан, миллат манфаати йўлида дадил кураш олиб бордилар, – деди адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов. – Ҳолбуки, улар ўта мураккаб бир замонда – мустамлака зулми авж олган даврда ўз ғояларини илгари сурибгина қолмай, миллатни ёруғ йўлга олиб чиқиш учун кураш олиб борганлар. Бу жиҳатлар Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятида яққол кўзга ташланади. Унинг мактабларда диний билимлар билан бирга дунёвий билимлар бериш, ёшларнинг бир эмас, бир неча хорижий тилларни пухта эгаллаши зарурлиги ҳақидаги фикрлари, тараққиётга эришмоқ учун замонавий билимларни эгаллаш билан бирга эртанги кун, юртнинг истиқболи ҳақида қайғурмоқ кераклиги ҳақидаги қарашлари Беҳбудийнинг ўз замонасидан бир неча қадам илгарилаб кетган шахс бўлганини кўрсатади. 

Конференцияда жадидлар ҳаёти, фаолиятини ўрганиш ёш авлод тарбиясида муҳим эканлиги, етук ва ёш олимлар орасида жадидлар ҳаёти ва ижодий фаолиятини таҳлил қилишнинг илмий, назарий ва амалий тажрибаларининг тадқиқ қилиниши, соҳага қизиқувчи талабаларни илмий-инновацион фаолиятга тизимли жалб этиш, усулижадид мактаблари ва замонавий ўқитиш тизимидаги ўхшаш, фарқли жиҳатларни қиёсий таҳлил қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. 

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси