Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Маърифат майдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ёшлар орасида адабиётга бўлган қизиқиш ва меҳрни ошириш, шунингдек, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг асарларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган танловда 4 та жамоа 3 та шарт бўйича беллашди.
Мазкур танловнинг ўтказилиши талаба-ёшларнинг нафақат адабиётга бўлган қизиқиши, балки уларнинг маънавий ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди. Бу эса уларни адабиёт ва санъатни, шу жумладан, таниқли адибларнинг асарларини чуқур ўрганишга, миллий қадриятларига бўлган ҳурматини оширишга хизмат қилади.
Иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланди. Унга кўра, “Аязий издошлари” жамоаси биринчи, “Адабиётчилар” ҳамда “Маърифатдан нур” жамоалари иккинчи, “Маърифатчилар” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
[gallery-20919]
Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА