Бухорода Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорлигида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги зиёлилар, жамоатчилик вакиллари, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари, имом-хатиблар, отинойилар, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар фаоллари қатнашди.    

Тадбирларда сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Адилов, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева сўз олиб, илм-фан, маънавият, маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталди.  

– Кенг кўламдаги мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисидаги нутқи мазмун-моҳиятини зиёлилар иштирокида кенг оммага етказишдир, – дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева. – Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги тараққиётини барпо этиш, янги босқичда амалга оширилаётган саъй-ҳаракат, кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти хусусида жамоатчиликка тўлиқ маълумот бериш, юртимизда диний-маърифий соҳадаги янгиликларни зиёлилар ўртасида кенг тарғиб этиш, аҳоли, хусусан, ёшларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, миллатлараро тотувлик, бағрикенгликни таъминлаш, юртдошларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган янгиланишларга дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.  

“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тадбирларнинг ўзига хос аҳамияти, ҳудудлардаги олимлар, зиёлилар, санъат ва маданият намоёндалари, маҳалла фаоллари ҳамда илғор ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, мамлакатимизнинг миллий-мафкура йўналишидаги ислоҳотлари, жамиятни, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда зиёлиларни фаолликка ундаш, улар учун мулоқот платформасини яратишдан иборатдир.  

Тадбирларда барча иштирокчилар учун давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишидаги нутқи, Ислом цивилизацияси маркази,  Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолияти, “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби тақдимотига доир видеороликлар намойиш этилди.  

[gallery-20726]

Таъкидлаш жоизки, мазкур кенг қамровли тадбирлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг жамиятимиздаги ўрнини илмий асосда очиб бериш, илм-фан, маънавият, маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг илмий таҳлили, бу жараёнда зиёлилар фаоллигини кучайтириш, инновацион ғоялар тармоғини ривожлантириш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат карвони” тадбирлари қалбларга эзгулик олиб кирмоқда