Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзуидаги илмий-маърифий ва маданий тарғибот “Маърифат карвони” Сурхондарё вилоятида “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори” мавзуига бағишланган илмий-маърифий тадбир билан бошланди.

Унда Термиз давлат университети ва Термиз педагогика институтининг ижтимоий-гуманитар йўналишдаги олимлари, ёш илмий тадқиқотчилари, битирувчи магистр ва талабалари иштирок этди.

Термиз давлат университетида бўлиб ўтган мазкур тадбирда турли соҳалар олимлари, зиёлилари ҳамда ижодкорлардан иборат гуруҳ кейинги йилларда изчил ривожланаётган Янги Ўзбекистон янги уйғониш даврига мустаҳкам пойдевор ташлагани ва бу жараёнда мамлакатимиз янги Ренессанс марказига айланаётганини таъкидлади. Айни пайтда барча замонавий шароитларга эга олий таълим муассасаларида илм-фан сирларини чуқур эгаллаётган ёшларимиз ягона мақсад йўлида бирлашиб, илмий изланиш ва илмий тадқиқот ишларини олиб бораётгани қайд этилди. Маҳаллий олимлар, ёш илмий тадқиқотчи ва битирувчи магистрлар юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, илм йўлида эришаётган ютуқлари, изланишлари ва илмий тадқиқот ишлари самаралари ҳақида фикр алмашди.

Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар институтида ташкил этилган “Ижтимоий ғоялар” форуми ҳам воҳадаги олий таълим муассасалари ёш илмий тадқиқотчилари, олимлари, магистр ва талабалари, ташаббускор ёшларнинг ижтимоий-гуманитар йўналишдаги стартап лойиҳалар ва янги ғояларга бой бўлгани билан эсда қолди.  

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом цивилизацияси марказининг мегалойиҳалари мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган семинар-тренинг машғулотларида марказ илмий ходимлари, мадраса талабалари, нуронийлар, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Семинар-тренингда пойтахтдан келган тарғиботчилар Ислом цивилизацияси маркази қурилиши ва мажмуада яратилаётган шароитлар ҳамда вазифалари тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилишича, мажмуа шу пайтгача тарихимизда бўлмаган йирик ва ноёб лойиҳа. Марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ бошланган. Давлатимиз раҳбари 2018 йил Рамазон ҳайити куни салобатли иншоот пойдеворига тамал тошини қўйган. Ўтган даврда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган.

Марказнинг уч қаватли биноси ўтмишдаги меъморий обидаларимиз шаклида барпо этилмоқда. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги иншоотга ўзгача кўрк ва салобат бағишлайди. Тўрт тарафида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.

Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали барпо этиляпти. Бу ерга мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ҳамда уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.

Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилмоқда. Бу бўлимларда ушбу даврлар тарихи турли ашёлар, қўлёзма манбалар, суратлар ва мультимедиа воситалари орқали намойиш этилади. Мажмуа илмий-маърифий, маданий платформа бўлади.  

– Марказда ҳозир 800 дан ортиқ илмий лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда, – дейди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси бош мутахассиси Хиромон Сагдиева. – Кутубхонада эса барча замонавий шароитлар яратилмоқда. Марказ тарихимизни бугунги ва эртанги кун билан боғлаб асл ҳолида кўрсатади. Эски ўзбек ёзувидаги нодир ва ноёб китоблар тадқиқ этилиб, нашр қилинади.  

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Олимжон Севаров термизийлар илмий меросини ўрганиш, тадқиқ этиб, нашр қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва бу китобларнинг ҳозирги глобаллашув давридаги аҳамияти ҳамда Ислом цивилизацияси марказига халқаро илмий тадқиқот маркази ходимлари тақдим этган илмий лойиҳалар хусусида атрофлича маълумот берди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тарғиботчилардан жавоб олди. Таклиф ва тавсиялар билдирилди. Шунингдек, бугун Музработ туманида “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳаси асосида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Қумқўрғон туманида “Инсон қадри” лойиҳаси ташкил этилди. Денов туманида “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий фильмлар намойиш этилди.  

“Маърифат карвони” турли қизиқарли лойиҳалар билан эртага якунланади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат карвони” Сурхондарёда