«Маърифат карвони» Деновдаги мактабга борди
Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев «Маърифат карвони» лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти, Денов туманининг чекка ҳудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1000 дона бадиий китоб топширди.
Мактаб жамоаси – ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлар билан самимий суҳбат қурди. Сардорларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрнига алоҳида урғу бериб, улар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.

82 ёшли Хосият Қораева раҳбарлик қилиб келаётган ушбу таълим муассасаси тумандаги намунали мактаблардан биридир.
– Биз йиллар давомида болаларимиз яхши таълим олиши учун курашдик, дейди Ҳ.Қораева. – Қарийб 60 йилдан буён таълим тизимида ишлайман. Соҳага ҳукуматнинг бу қадар эътиборини кўрмагандим. Бугун мактабимизга пойтахтлик меҳмонларнинг ташрифи, айниқса, “Маърифат карвони”нинг келиши ўқувчиларимизни бениҳоят хурсанд қилди. Бугунгидек учрашувлар ёшларнинг таълим-тарбия олишига ижобий таъсир кўрсатади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА