Юртимизда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимларни сақлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2021 йил ноябрь ойида бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳозирга келиб кенг кўламли ҳаракатга айланиб улгурди.

Президентимиз таъбири билан айтганда, «Яшил макон» виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиздир.  

Мазкур эзгу ғояни амалга оширишда Республика Маънавият ва маърифат маркази зиёлиларни бир жойга тўплаб, «Маърифат боғи» ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди.  

Шу мақсадда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида олимлар, ёзувчи, шоирлар, санъаткорлардан иборат зиёлилар гуруҳи томонидан «Маърифат боғи» ташкил этилди.

Мазкур боғ 20 сотих ерга 200 тупдан ортиқ мевали, манзарали дарахтларни ўтказиш билан қад ростлади.

Бу боғ бошқа боғлардан маърифат об-ҳавоси, зиё нури, китоб булоғидан сув ичиши билан фарқ қилади.

Боғда экилган ҳар бир кўчатнинг эгаси – жамиятимизнинг ўз сўзига эга, халқни эргаштирувчи, уйғотувчи вакили бўлганлар. Уларнинг исмлари ҳар бир дарахтга махсус тарзда илиб қўйилиб, ўсаётган бу ниҳол шу зиёлининг келажакка қолдирадиган изидек рамзий маъно касб этмоқда.  

Боғ учун махсус барча суғориш имкониятларига эга жой танланиши билан бирга унинг атрофи маънавият масканлари, болалар ўйингоҳи, турли хил сайр қиладиган ҳудудларга ҳам туташлиги билан аҳамиятлидир.  

Боғ атрофида ўриндиқлар ёнида жадид алломаларимизнинг китобларининг QR кодлари жойлаштирилмоқда. Бу ерда ҳордиқ олаётган ҳар бир ёшу кекса шунчаки ўтирмасдан, маърифат билан ҳам танишиши мумкин. Бу ташаббуснинг амалиётда янада самарали ишлашини йўлга қўйиш мақсадида боғ атрофига wife зоналар ташкил қилиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Зиёлиларнинг кўчат ўтказиш куни ҳам катта байрамга айланиб кетди. Шоирлар шеър ўқиди, санъаткорлар куйлади, созандалар миллий мусиқалардан намуналар ижро этди. Атрофда йиғилган ҳудуд аҳолисининг ҳам бир тарафдан кўркам боғ қад ростлаётганидан, иккинчи тарафдан бундай кўтаринки руҳдаги тадбир бўлаётганидан кайфиятлари кўтарилди, хурсанд бўлди.  

Мазкур ташаббус биргина бу боғ билан тугаб қолмаслиги зарурлиги, барча ҳудудларда зиёлиларнинг бундай маърифат боғлари ташкил этилиши кераклиги таъкидланди.  

Демак, бу боғлар мамлакат бўйлаб аста-секин яратила бошлайди ва маърифатнинг келажак олдидаги масъулиятини, бўлажак ҳаётнинг ободлиги йўлидаги ҳаракатига айланади, деб хабар бермоқда Республика Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Маърифат боғи» ташкил этилди