Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида иккинчи “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев, Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар доирасида халқнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган фольклор санъатининг ривожига алоҳида эътибор берилаётгани алоҳида қайд этилди.

Фольклор санъатига эътибор ва қизиқишни ошириш – “оммавий маданият”, шоу-бизнеснинг салбий таъсири дунёда тобора кучайиб бораётган бир шароитда ёш авлодни миллий ўзликни англаш, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Фестивалда юртимизнинг барча ҳудудларидан шунингдек, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 20 га яқин ижодий жамоалар, 200 нафарга яқин халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари, маданий тадбирларга эса яна ўнлаб Фарғона вилоятининг фольклор жамоалари иштирок этмоқда.
Таниқли хонандалар, машҳур ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган чиқишлар, турли тилларда янграган қўшиқлар, бетакрор миллий рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Фестивалнинг илк куни Марғилон осмони узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.

[gallery-12108]
Маълумот ўрнида уч кун давом этадиган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали давомида бадиий кечалар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари, хорижий ва Ўзбекистон фольклор жамоаларининг халқаро кўрик-танлови ҳамда сайллар ўтказилиши режалаштирилган. Фестиваль тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт билан якунлади.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонда фольклор санъати ихлосмандлари жам бўлди